Иқтисодиёт

Ўзбекистонда муаммоли кредитлар улуши рекорд даражада ўсди

Республикада муаммоли кредитлар миқдори жорий йил бошидан бери 3,3 триллион сўмга ўсди.

Ўзбекистонда муаммоли кредитлар улуши рекорд даражада ўсди

Марказий банк эълон қилган ҳисоботга кўра, апрелда Ўзбекистон банкларидаги жами кредит қўйилмалари миқдори март ойига нисбатан 5,4 триллион сўмга ошиб, 483,6 триллион сўмга етди. Шундан жисмоний шахсларга 156,1 триллион сўм, юридик шахсларга 327,5 триллион сўм кредит ажратилган. 

 

Ўтган ойда ипотека кредитларининг умумий улуши 60,7 триллион сўмни, микроқарзлар 28 триллион сўмни, истеъмол кредитлари 45,4 триллион сўмни ташкил этди. Ҳисобот даврида юридик шахсларга ажратилган кредитларнинг энг юқори улуши саноат (29 фоиз) ҳамда қишлоқ хўжалиги (11 фоиз) соҳаларига тўғри келган.

 

Апрель ойида жами кредит қўйилмаларидаги муаммоли кредитлар улуши мартдагига нисбатан 1,7 триллион сўмга ошиб, 23,3 триллион сўмни ташкил этди. Бунда “Ўзсаноатқурилишбанк” муаммоли кредитлари бир ойда 674 миллиард сўмга (умумий 3 триллион сўм), “Ипотекабанк”ники 482 миллиард сўмга (3,2 триллион сўм), “Миллий банк”ники 333 миллиард сўмга (4,2 триллион сўм) ошди ва бошқа банклардагига қараганда энг юқори ўсишни қайд этди.

 

Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2020 йил апрелдаги муаммоли кредитлар миқдори 5,2 триллион сўм бўлган. Кейинги йилларнинг апрель ойларида бу кўрсаткич сезиларли ўсиш тенденциясига ўтган. Хусусан, 2021 йил апрелида муаммоли кредитлар улуши 12,9 триллион сўмга, 2022 йилда 18 триллион сўмга етган. 2023 йил апрель якунида муаммоли кредитлар миқдори 14,8 триллион сўм бўлган. Яъни бир йил давомида қайтарилмаган кредитлар улуши 3,2 триллион сўмга камайган. Бироқ 2024 йил апрелида муаммоли кредитлар миқдоридаги ўсиш рекорд даражани қайд этган ва бир йилда 8,5 триллион сўмдан ортиқ ўсган.

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Ўзбекистонда муаммоли кредитлар улуши рекорд даражада ўсди | Zamon.uz