БРБ: жорий йил давомида 10 мингдан ортиқ мижоз жалб қилинди
“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан “Кичик бизнес ривожи учун сармоялар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда банк Бошқаруви раҳбарияти, таркибий тузилмалар масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирни банк Бошқаруви раиси ўринбосари Бобохон Бобожонов очиб берди. Қайд этилдики, 2023 йил 4 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-292-сонли Қарорга асосан “Қишлоқ қурилиш банк” негизида “Бизнесни ривожлантириш банки” ташкил этилди ва унинг фаолияти устувор равишда кичик бизнес субъектларининг лойиҳаларини молиялаштириш ва уларга комплекс хизматлар кўрсатишга йўналтирилди.
Хусусан, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ҳузурида халқаро молия институтларининг маблағлари ва хусусий инвестицияларни жалб қилиш орқали истиқболли кичик бизнес лойиҳаларини амалга оширадиган “Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” МЧЖ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида кичик тадбиркорлик субъектларига бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва ишга туширишга кўмаклашиш, уларга консалтинг хизматларини кўрсатишга масъул бўлган 14 та кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари ташкил этилди.

Шу билан бирга, Президентнинг 2023 йил 14 сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-306-сонли Қарорига асосан “Бизнесни ривожлантириш банки” томонидан 2023-2026 йилларда “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурини амалга ошириш белгиланган. Ушбу Дастур доирасида бизнес жараёнларини автоматлаштирган ҳолда ташкил этиш учун Бизнес портал ишга туширилди ва тегишли идораларнинг тадбиркорлик йўналишидаги ахборот тизимлари базаларига интеграция қилинди. Ҳозирда ушбу Бизнес портал орқали мижозларга онлайн молиявий ва консултатив хизмат кўрсатилмоқда.
Тадбирда бу борадаги эришилган натижалар хусусида ҳам батафсил маълумот берилди.
2024 йил 1 май ҳолатига тадбиркорлик субеъктларига ажратилган кредитлар қолдиғи 10,5 трлн. сўмни (жами портфелдаги улуши – 50,2%) ташкил этгани маълум қилинди. Жумладан:
- саноат соҳасига – 4,3 трлн. сўм;
- хизмат кўрсатиш соҳасига – 1,6 трлн. сўм;
- савдо ва умумий овқатланиш соҳасига – 1,7 трлн. сўм;
- қишлоқ хўжалиги соҳасига – 1,6 трлн. сўм;
- қурилиш соҳасига – 1,3 трлн. сўм тўғри келади.

Жорий йил давомида тадбиркорлик субъектларига 1 427,1 млрд. сўм кредитлар ажратилган. Шундан, 1 170,1 млрд. сўми (82%) миллий валютада, 256,9 млрд. сўми (18%) хорижий валютада ажратилган. Жумладан:
- саноат соҳасига – 594,3 млрд. сўм;
- хизмат кўрсатиш соҳасига – 227,6 млрд. сўм;
- савдо ва умумий овқатланиш соҳасига – 251,7 млрд. сўм;
- қишлоқ хўжалиги соҳасига – 197,6 млрд. сўм;
- қурилиш соҳасига – 155,9 млрд. сўм тўғри келади.
Тадбиркорлик субъектларига ажратилган жами кредитларнинг 57,2 фоизи ёки 816,8 млрд. сўми (9 002 та мижозга) ПҚ-306-сонли қарор доирасида ажратилган кредитлар салмоғига тўғри келади. Жумладан:
- 100,0 млн. сўмгача гаровсиз кредитлар – 799,6 млрд. сўм;
- 150,0 млн. сўмгача гаров талаби пасайтирилган кредитлар –
8,5 млрд. сўм; - Бошқалар – 8.7 млрд. сўмга тўғри келади.
Жорий йил бошида банк кредит маҳсулотларидан фойдаланувчи тадбиркорлик субъектлари сони 5 291 нафарни ташкил этган. Бу кўрсаткич ҳозирги кунда 3 баробарга ошиб 16 004 нафарга етган.
Банкимиз томонидан тадбиркорлик субъектлари учун бозор талабларидан келиб чиқиб 30 дан ортиқ турдаги кредит маҳсулотлари жорий қилинди. Жумладан:
Мақсадсиз микрокредит (нақд ёки нақдсиз);
Айланма маблағларни тўлдириш учун кредит;
Асосий воситалар сотиб олиш учун кредит;
Янги иш ўрни яратишни рағбатлантирувчи кредит;
Кўп қаватли уй-жой қуриш учун кредит;
Хизматлар соҳасини ривожлантириш учун кредит;
Ёшларни қўллаб-қувватлаш учун кредит;
Лизинг ва бошқалар.

Банкининг тадбиркорлик субъектларига кўрсатаётган банк хизматлари натижасида жорий йил давомида банк мижози бўлган юридик шахслар томонидан 19 740 та янги иш ўрни яратилди.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари учун банк кафолати бўйича 3 турдаги (“Тендер”, “Аванс” ва Шартнома шартларини таъминлаш) нокредит мақсулотлари жорий қилинди.
Бундан ташқари мижозларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб 20 турдаги банк хизматларини бирлаштирган ҳолда пакетлар (“Бизнесга биринчи қадам”, Бизнесга кўмак, “Бизнес прайм” ва Бизнес VIP) ишлаб чиқилиб амалиётга жорий қилинди. Ушбу банк хизматлари бўйича пакетларга уланишнинг асосий афзаликларидан бири сифатида масовавий хизмат (“Internet-Banking”, “Mobile-banking” ва “SMS-banking”) ларга уланиш ва ойлик абонент тўловлари бепул қилинганлигини қайд этиш мумкин.

Банкнинг кўп йиллик доимий йирик пул оқимига эга бўлган 50 дан ортиқ мижозларининг (тадбиркорлик субъектлари) мурожаатларига асосан дебет айланмасидан олинадиган хизмат хақига имтиёзлар тақдим этилди.
Ушбу кўрсатилаётган банк хизматлари натижасида жорий йил давомида 10 410 та янги мижоз жалб қилинди, шундан асосий ҳисобрақам очган мижозлар – 8 399 та, иккиламчи ҳисобрақам очган мижозлар – 2 011 тани ташкил этгани маълум қилинди.

Матбуот анжуманида шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.







