Иқтисодиёт

“Бизнесни ривожлантириш банки” Амити университети билан ҳамкорлик йўлга қўйди

Шунингдек, банкнинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилмоқда.

“Бизнесни ривожлантириш банки” Амити университети билан ҳамкорлик йўлга қўйди

“Бизнесни ривожлантириш банки”, “BRB Tech” компанияси ва “Тошкент шаҳридаги Амити университети” ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Мазкур ҳужжат биргаликда олиб бориладиган саъй-ҳаракатлар мажмуйини назарда тутади.

 

Меморандумга мувофиқ томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни амалга оширишади:

 

— Замонавий ахборот технологиялари ва таълим фаолияти соҳасида Ўзбекистон Республикасида ахборот жамиятини янада ривожлантириш учун устувор аҳамиятга эга бўлган тадқиқотларни татбиқ этиш;

 

— Сунъий интеллект технологияларини банк соҳасига жорий этиш йўналишида илмий- тадқиқот фаолиятини амалга ошириш;

 

— Ўзаро манфаатли қўшма анжуманлар, тадбирлар, семинарлар, академик машғулотлар ташкил этиш;

 

— Илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш;

 

— Белгиланган вазифаларни бажариш учун томонлар, бинолар, техника ва жиҳозлардан фойдаланиш имкониятини яратиш;

 

— Ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш;

 

— Ўзаро келишув бўйича бошқа йўналишлар.

 

 

 

Яна бир янгилик – КПМГ халқаро компанияси билан ҳамкорликда “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилмоқда. Мазкур ҳужжат лойиҳаси яқинда банк ходимлари иштирокида ўтказилган стратегик сессияда қизғин муҳокама қилинди.

 

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

“Бизнесни ривожлантириш банки” Амити университети билан ҳамкорлик йўлга қўйди | Zamon.uz