Ўзбекистон

Тошкентда икки йигит “Binance”дан фойдалангани учун қамалди

Улар крипто-активларнинг ноқонуний фаолияти билан шуғулланган.

Тошкентда икки йигит “Binance”дан фойдалангани учун қамалди

2024 йил 12 июнь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан крипто-активлар айланмасини амалга оширган икки йигитга жазо тайинланди. 

 

Иш ҳужжатига кўра, 2024 йил 26 апрель куни ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро 20 ёшли Х.Д. “Binance” платформасида телефонидан фойдаланиб, ноқонуний равишда крипто-активлар айланмасини амалга оширганлиги аниқланган.

 

Шунингдек, 20 май куни терговга қадар текширув ишлари олиб борилганда навоийлик 24 ёшли йигитга тегишли телефон ва пластик картадан ҳам крипто-активларнинг ноқонуний фаолияти билан шуғулланилганлиги аниқланган.

 

Суд мажлисида икки йигит юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолат бўйича айбларини тан олиб, 2023 йил октябрь ойидан бошлаб “BINANCE” платформасида ўзининг номига расмийлаштирилган аккaунтидан фойдаланиб, крипто-активлар сотиб келгaнини билдиришган. Улар буни ноқонуний эканлигини билмаганлигини маълум қилиб, енгиллик беришни сўраган.

 

Суд мазкур йигитларга нисбатан МЖтК 155-4-моддасининг 1-қисмига асосан 20 ёшли йигитга 3сутка, 24 ёшли йигитга эса 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.

 

Ашёвий далил сифатида олинган “LG Q-6” ва “Samsung Galaxy А 14” телефонлари, 1 дона DVD диск ва банк пластик картаси тегишли тартибда йўқ қилиниши белгиланган.

custom img

Бухорода “Сиз экологияга оид қонунларни биласизми?” республика танловига старт берилди

“Ўзбекистон–2030” стратегияси доирасида ташкил этилган экологик тадбир “Ёш экологлар боғи”нинг барпо этилиши билан бошланди.

custom img

Янги имкониятлар эшиги: инвестиция ва молия тизимидаги муҳим ўзгаришлар

Бугунги кунда Ўзбекистон иқтисодиётини барқарор ривожлантириш ва халқаро капитални кенг жалб қилиш масаласи стратегик аҳамият касб этмоқда.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев нефть-газ тармоғидаги ишлар бўйича ҳисобот билан танишди

“Ўзбекнефтгаз” тизимида янги қудуқлар ишга туширилгани, мавжудларини таъмирлаш ва технологик тадбирлар амалга оширилгани маълум қилинди.

custom img

Марказий банк ҳузурида Исломий молия кенгаши ташкил этилади

2026–2030 йилларда Ўзбекистонда камида икки исломий банк ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

custom img

“Ислом цивилизациясига замонавий қарашни шакллантирадиган макон”

Ўзбекистонда очилган Ислом цивилизацияси маркази халқаро эътиборни қозонди.

custom img

Тошкентда АҚШ визасини олиб бериш учун 75 минг доллар олган шахс ушланди

Шунингдек, Болгарияга ишга юбориш учун 3 минг доллар талаб қилган шахс ҳам қўлга олинган.

custom img

Эмомали Раҳмон давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

custom img

Тошкент ва Нурафшон ўртасида BRT aвтобус йўлаги қурилади

BRT тизими 2028 йил охирига қадар ишга туширилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"