Спорт

Ҳимояни кучайтираётган "Бавария, ЕЧЛга тайёргарлик кўраётган "Байер" ва яна бир португалияликни сотиб олган инглиз клуби

Ўтган ҳафта Европада қандай трансферлар амалга оширилди?

Ҳимояни кучайтираётган "Бавария, ЕЧЛга тайёргарлик кўраётган "Байер" ва яна бир португалияликни сотиб олган инглиз клуби

 

Ҳозир жаҳон футболидаги асосий мавзу Евро-2024. Аммо клублар бир дақиқа ҳам ишини тўхтатгани йўқ. Трансфер ойнаси ҳамма жойда ҳам очиқ эмас, лекин бир қатор трансфер келишувлари амалга оширилмоқда. Биз бугун Европа жамоаларининг охирги ҳафтадаги асосий харидлари ҳақида маълумотларни тақдим этамиз.

 

Матвей Сафонов: "Краснодар" → "ПСЖ" (20 миллион евро)

 

Ниҳоят, келишув расман эълон қилинди! Россиялик дарвозабон Матвей Сафонов "ПСЖ" футболчисига айланди. Парижликлар дарвозабонни "Краснодар"дан 20 миллион евро + бонуслар эвазига сотиб олишди. Сафонов "ПСЖ" билан 2029 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади. Парижда Матвей Жанлуижи Доннарумма билан рақобатга киришади.

 

Ладислав Крейчи: "Спарта" → "Жирона" (12 миллион евро)

 

"Жирона" тарихида илк бор Чемпионлар лигасига йўлланма олди. Каталонияликлар энг муҳим мавсум олдидан ҳимоя марказини кучайтиришга қарор қилишди. 12 миллион евро эвазига "Жирона" ҳимоячи Ладислав Крейчини "Спарта" клубидан олди. Ҳозирда 25 ёшли футболчи Чехия терма жамоаси сафида Евро-2024 да ўйнамоқда.

 

Шади Риад: "Бетис" → "Кристал Пелас" (15 миллион евро)

 

"Бетис" яхши келишувга эришди. Аввалига клуб "Барселона"дан ҳимоячи Шади Риадни 9 миллион евро эвазига сотиб олди. Кейин эса "Бетис" уни “Кристал Пелас”га 15 миллион еврога сотди.

 

Алес Гарция: "Жирона" → "Байер" (18 миллион евро)

 

"Жирона" нафақат таркиби кучайтирмоқда, балки пул ҳам ишламоқда. Каталонияликлар Алес Гарцияни 18 миллион евро эвазига Германияга қўйиб юборишди. 26 ёшли ярим ҳимоячи Леверкузеннинг "Байер" клуби билан шартнома имзолади. Леверкузен тарихида илк бор мамлакат чемпиони бўлди. Албатта, клуб бу муваффақиятни Чемпионлар лигасида такрорлашни хоҳлайди.

 

Хироки Ито: "Штутгарт" → "Бавария" (23 миллион евро)

 

"Бавария" яна ажойиб футболчини сотиб олди. Бу сафар "Штутгарт" муҳим футболчисиз қолди. "Бавария" марказий ҳимоячи Хироки Итони 23 миллион евро эвазига сотиб олди. Ўтган мавсум мюнхенликлар ҳимояда муаммоларга дуч келишди. Бу трансфер ҳимояни янада кучайтиради ва жамоа бош мураббийи Венсан Компанига қўшимча имконият беради.

 

Януэл Белосян: "Ренн" → "Байер" (15 миллион евро)

 

Яна бир иқтидорли футболчи "Байер"га ўтди. Леверкузенликлар 15 миллион евро эвазига "Ренн"дан ҳимоячи Жануэл Белосянни сотиб олди. Ўтган мавсумда 18 ёшли футболчи Лига 1да 23 та ўйинда майдонга тушди. Энди эса Белосян "Байер" билан Чемпионлар лигасида ўйнайди.

 

Родриго Гомес: "Брага" → "Вулверхемптон" (15 миллион евро)

 

Яна бир ёш португалиялик футболчи "Вулверхемптон" аъзосига айланди. "Бўрилар" ярим ҳимоячи Родриго Гомесни "Брага"дан 15 миллион еврога сотиб олди. У ўтган мавсумни "Эшторил"да ижара асосида ўтказди ва Португалия чемпионатида 30 та ўйинда майдонга тушди.

 

Анжелино: "РБ Лейпсиг" → "Рома" (5,2 миллион евро)

 

Анжелино "Рома"нинг тўлақонли футболчисига айланди. Римликлар испаниялик ҳимоячини 2024 йилнинг қишида "РБ Лейпсиг"дан 5,2 миллион еврога сотиб олганди. Энди эса у Даниел Де Росси бошчилигидаги клубда фаолиятини давом эттиради.

 

Шарл де Кетеларе: "Милан" → "Аталанта" (22 миллион евро)

 

"Аталанта" 22 миллион евро эвазига "Милан"дан Шарл де Кетеларени харид қилди. У ўтган мавсумда 50 ўйинда 14 гол урди ва 11 голга ассистентлик қилди. Бельгиялик футболчи "Аталанта"га Чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок этиш учун ёрдам беради.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Ҳимояни кучайтираётган "Бавария, ЕЧЛга тайёргарлик кўраётган "Байер" ва яна бир португалияликни сотиб олган инглиз клуби | Zamon.uz