Иқтисодиёт

Ўзбекистон иш ҳақи даражаси бўйича дунёда 119-ўринни эгаллади

Мамлакатда ўртача иш ҳақи 351 долларни ташкил этади. МДҲ давлатлари орасида Ўзбекистон 8-ўринда қайд этилди.

Ўзбекистон иш ҳақи даражаси бўйича дунёда 119-ўринни эгаллади

CEOWORLD Magazine маълумотларига кўра, Ўзбекистон ялпи ўртача ойлик иш ҳақи бўйича дунё рейтингида 119-ўринни эгаллади. Мамлакатда ўртача иш ҳақи 351 долларни ташкил этади.

 

Ялпи иш ҳақи — бу солиқлар ва бошқа ажратмалар чиқариб ташланишидан олдинги умумий иш ҳақи. Тадқиқотчилар таққослаш осон бўлиши учун рейтингни АҚШ долларида ҳисоблаган.

 

Ўзбекистон ялпи иш ҳақи даражаси бўйича МДҲ давлатлари орасида 8-ўринни эгаллади. Энг юқори кўрсаткич Россияда қайд этилди - $2159. Ундан кейинги ўринлари Қозоғистон ($673), Туркманистон ($654), Беларус ($621), Арманистон ($541), Молдова ($508) ва Озарбойжон ($494) эгаллади.

 

Ўзбекистондан қуйида Қирғизистон ($228) ва Тожикистон ($169) жой олган.

 

Дунёдаги энг юқори иш ҳақи, рейтингга кўра, Швейцарияда кузатилган - $8100. Биринчи учликка Люксембург ($6633) ва АҚШ ($6455) кирди. Энг паст маош Лесото ($24), Ангола ($27) ва Малавида ($31) қайд этилди.

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Ўзбекистон иш ҳақи даражаси бўйича дунёда 119-ўринни эгаллади | Zamon.uz