Спорт

Туркиядаги "Янги Агуэро" Евро-2024га етиб келгани ҳақида эшитдингизми?

Гап 18 ёшли Семиҳ Қиличсой ҳақида кетмоқда.

Туркиядаги "Янги Агуэро" Евро-2024га етиб келгани ҳақида эшитдингизми?

 

Туркия терма жамоаси якунда қандай натижа кўрсатмасин, Евро-2024да албатта ёдга олинади. Турклар биринчи турда Грузия билан биргаликда Европа чемпионати гуруҳ босқичининг энг ажойиб ўйинини ўтказишди ва ёш футболчилари билан ажралиб туришди. 1-турда "Реал" футболчиси 19 ёшли Арда Гулер ва "Ювентус" аъзоси Кенан Йилдиз асосий таркибда майдонга тушишди. Баҳсда Гулер ажойиб гол урди ва у ғалаба голига айланди. Аммо Туркия терма жамоасининг таркибида ундан ҳам ёшроқ футболчи бор. У 18 ёшли Семиҳ Қиличсой. Бу йигитни аллақачон Серхио Агуэрога ўхшатишмоқда. У айни вақтда "Бешиктош" ҳужумчиси ҳисобланади.

 

Қизиғи шундаки, турк жамоасидаги энг кекса ўйинчи ҳам "Бешиктош" ҳужумчиси ҳисобланади. Бу 33 ёшли Сенк Тосун, биз уни "Эвертон"даги ўйинлари орқали эслаймиз. Аммо Туркия чемпионатининг сўнгги мавсумида у бор-йўғи 22 та ўйинни асосий таркибда бошлаган. Бунга Қиличсой каби рақобатчининг пайдо бўлиши туфайли сабаб бўлган.

 

Семиҳ - "Бешиктош"нинг энг яхши тўпурари ва Суперлига мавсуми якунидаги энг сермаҳсул футболчиси. У 11 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Семиҳ 20 та ўйинни асосий таркибда бошлаган. Бу Қиличсойнинг "Бешиктош"даги биринчи тўлиқ мавсуми эди ва у 2023 йилнинг февраль ойида Истанбул жамоасида дебют қилган.

 

Семиҳ Туркиянинг ёшлар терма жамоаларидаги ўйини билан ажралиб турди. У 17 ёшгача бўлганлар терма жамоаси сафида 13 та ўйинда 9 та гол урган. У-19 терма жамоаси сафида эса олтита ўйинда бешта голга муаллифлик қилган. Қиличсой кўп қиррали ҳужумчи. Икки оёғи билан жуда ишончли ўйнайди. Туркия терма жамоасининг собиқ футболчиси Меҳмет Экси "Бешиктош"нинг ўсиб бораётган юлдузини машҳур немис футболчиси Герд Мюллер билан солиштирди. Селиҳнинг ўзи кўпроқ Серхио Агуэро мухлислик қилишини айтган.

 

Қиличсой аллақачон Туркияда бир нечта рекордларни ўрнатди. Жумладан, у "Бешиктош" тарихида еврокубокларда гол урган энг ёш футболчи ва турк футболи тарихида қаторасига тўртта ўйинда гол урган энг ёш футболчига айланди. Жорий йилнинг январ ойида Истанбул клуби Семиҳ билан шартномани 2028 йилнинг ёзига қадар узайтирди. Бундай ютуқлардан сўнг Қиличсойнинг Туркиянинг биринчи терма жамоасидаги дебюти кўпчиликни қизиқтираётган эди. Бош мураббий Винчентсо Монтелла ҳужумчини март ойида Венгрия ва Австрия билан ўртоқлик ўйинлари олдидан таркибга киритганди, бироқ тўсатдан Семиҳни ёшлар жамоасига юборади. Бунинг ортидан италиялик мутахассис танқидларга учради.

 

Агар Монтелланинг ўша қарори бўлмаганида, Қиличсой ёшлар жамоаси сафида иккита ўйин ўтказиб, иккита гол урмаган бўларди. Июнь ойида эса Винченсо "Бешиктош" ҳужумчисини Евро-2024 учун сўнгги аризасига киритди ва унга терма жамоадаги дебютини ўтказишга рухсат берди. Семиҳ Италия билан бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинида захирадан майдонга тушди ва Полша билан навбатдаги учрашувда асосий таркибдан жой олди. Бироқ, у ҳали миллий терма жамоада гол ургани йўқ. Балки, бу Европа чемпионатида содир бўлар.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Туркиядаги "Янги Агуэро" Евро-2024га етиб келгани ҳақида эшитдингизми? | Zamon.uz