Иқтисодиёт

Ўзбекистон чиқинди газларни камайтиргани учун Жаҳон банкидан тўлов қабул қилган дунёдаги илк давлат бўлди

Энергетика секторида эмиссияларни камайтириш бўйича ҳукумат сиёсатини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида эришган натижалари эвазига Ўзбекистон Жаҳон банкидан тўлов қабул қилган дунёдаги биринчи давлат бўлди.

Ўзбекистон чиқинди газларни камайтиргани учун Жаҳон банкидан тўлов қабул қилган дунёдаги илк давлат бўлди

Бу Жаҳон банкининг мамлакатга энергия самарадорлигини ошириш, энергия субсидияларини қисқартириш ва тоза энергия манбаларига ўтишга кўмаклашувчи “Ўзбекистонда энергетика ислоҳотлари учун инновацион углерод ресурсларини қўллаш” (iCRAFT) лойиҳаси доирасида амалга оширилди. Ушбу турдаги лойиҳа банк томонидан дунёда биринчи маротаба амалга оширилмоқда.

 

Лойиҳа доирасида 500 минг тонналик иссиқхона газлари эмиссияси муваффақиятли камайтирилгани натижасида Жаҳон банкининг Трансформацион углерод активлари жамғармаси (ТCАF) Ўзбекистонга 7,5 миллион доллар миқдорида грант ажратди. Ушбу натижаларни учинчи томон мустақил равишда тасдиқлади.

 

Юқорида келтирилган тўлов Ўзбекистон ҳукумати ва Жаҳон банки ўртасида iCRAFT лойиҳаси доирасида тузилган Қисқартирилган эмиссияларни сотиб олиш шартномаси бўйича кутилаётган бир нечта траншларнинг биринчисидир.

 

Битимга кўра, мамлакат энергетика секторини ислоҳ қилиш натижасида эмиссияларни, мустақил равишда тасдиқланган ҳолда, қисқартиргани учун 20 миллион долларгача грант маблағлари ёки “углерод молияларини” олиши мумкин бўлади.

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Ўзбекистон чиқинди газларни камайтиргани учун Жаҳон банкидан тўлов қабул қилган дунёдаги илк давлат бўлди | Zamon.uz