Жаҳон

Дунёда вабога чалиниш кўрсаткичи 58 фоизга ошди

Май ойида 46 мингдан ортиқ кишига ушбу хавфли касаллик ташхиси қўйилган.

Дунёда вабога чалиниш кўрсаткичи 58 фоизга ошди

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти баёнотига кўра, сўнгги ойларда дунёнинг қатор минтақаларида вабо эпидемияси кескин кучая бошлади.

 

Хусусан, май ойида 46 мингдан ортиқ кишига ушбу хавфли касаллик ташхиси қўйилган ва бу апрель ойига нисбатан 58 фоиз юқори кўрсаткичдир. Эпидемия ўчоқлари 19 мамлакатда қайд этилган. Май ойида рўйхатга олинган беморлар сони – 46,4 минг нафардан зиёд. Уларнинг 185 нафари хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

 

Юқори ўсиш динамикаси асосан Шарқий Ўрта ер денгизи минтақаси ҳиссасига тўғри келмоқда. Афғонистонда 13 минг нафардан ортиқ, Покистонда эса 13 мингга яқин янги ҳолат қайд этилган.

 

Умуман, жорий йил бошидан буён сайёрамиз бўйича қарийб 195 минг одам ушбу хасталикни юқтиргани айтилмоқда. Эпидемия қурбонлари сони 1,9 минг нафардан ошган.

custom img

Таиланддаги сув тошқини автомобиль саноатига таъсир қилди: Toyota ва Honda заводларини ёпди

Сув тошқини эҳтиёт қисмлар етказиб бериш занжирида узилишларга сабаб бўлган.

custom img

«Унинг ҳеч қачон қўлланилмаслигига кафолат йўқ»: Путин ядровий қурол ҳақида гапирди

Россия президенти «Валдай» халқаро мунозара клубининг ялпи мажлисида ядровий қурол қўлланиши эҳтимоли ҳақида гапириб, уни театр саҳнасида деворга осилган ва охир-оқибат ўқ узиши керак бўлган милтиққа қиёслади.

custom img

Харьковга авиабомбалар ташланди: ҳалок бўлганлар сони икки кишига етди

Аввалроқ бир киши ҳалок бўлгани ва тўққиз киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

custom img

Латвияда рус тилига тақиқ қўйилди: жамоат телерадиокомпанияси контенти чекланди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради, рус тилидан эса фақат фавқулодда вазиятлар ва дезинформацияни рад этиш каби айрим ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилади.

custom img

Мигрантлар учун янги талаб: ишга жойлашиш ҳақида қачон хабар бериш керак?

Россияда патент асосида ишлаётган мигрантлар учун хабарнома бериш тартиби янгиланди.

custom img

Ҳар 10 қочқин боладан 4 нафари мактабга бормаяпти — БМТ

2025 йилда дунё бўйлаб мактаб ёшидаги 13,1 млн қочқин боланинг 5,8 млн нафари таълимдан четда қолган.

custom img

“Энди қоидалар йўқ”: Зеленский Россия ҳужумлари кучайишини айтди

Украина президенти Россия ҳарбий қўмондонлигига ҳужумлар бўйича аввалги чекловларни бекор қилиш топшириғи берилгани ҳақида баёнот берди.

custom img

Икки маҳбус сабаб можаро: Жанубий Корея Украинадан узр талаб қилди

Президент Ли Чже Мён Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилишини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"