Иқтисодиёт

"Ташаббусли бюджет"нинг иккинчи мавсуми қачон бошланиши маълум бўлди

Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 2 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.

"Ташаббусли бюджет"нинг иккинчи мавсуми қачон бошланиши маълум бўлди

"Ташаббусли бюджет" жараёнининг 2024 йилги иккинчи мавсумига 6 июлдан старт берилади. Бу ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

 

Бунда:

 

  • Лойиҳалар киритиш: 6 − 26 июль;

  • Лойиҳаларни саралаш: 26 июль – 15 август;

  • Тарғибот қилиш: 15 август – 22 август;

  • Овоз бериш: 22 август – 1 сентябрь саналари давомида ўтказилади.

 

Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 2 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.

 

Жорий йилда лойиҳаларнинг энг юқори қиймати 1 триллион 360 миллион сўмни ташкил этади.

 

Эслатиб ўтамиз, "Ташаббусли бюджет"нинг 2024 йил биринчи мавсумига 3,39 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилганди.

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

"Ташаббусли бюджет"нинг иккинчи мавсуми қачон бошланиши маълум бўлди | Zamon.uz