Спорт

Аргентина термасининг финалдаги рақиби маълум бўлди

Баҳс 15 июль куни бўлиб ўтади.

Аргентина термасининг финалдаги рақиби маълум бўлди

 

Футбол бўйича Америка Кубогининг ярим финалида Колумбия ва Уругвай терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Ўйин Шарлоттадаги (АҚШ) Bank of America ​​стадионида бўлиб ўтди. Учрашув 1:0 ҳисобида колумбияликларнинг ғалабаси билан якунланди.

 

Ушбу учрашувдаги ягона гол 39-дақиқада ҳужумчи Хефферсон Лерма томонидан киритилди. Унга ҳужумкор ярим ҳимоячи Хамес Родригес ёрдам берди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Колумбия терма жамоаси ҳимоячиси Даниел Мунос иккинчи сариқ карточкани олиб майдондан четлатилди.

 

Шу тариқа Колумбия 2024 йилги Америка Кубоги финалига чиқди ва у ерда Аргентина терма жамоасига қарши майдонга тушади. Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси Америка кубогининг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Турнирнинг финал учрашуви 15 июлга белгиланган.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.