Cаломатлик

Яхши ухламаслик қандли диабетни келтириб чиқаради

Мутахассис носоғлом уйқу оқибатларидан огоҳлартирди.

Яхши ухламаслик қандли диабетни келтириб чиқаради

Узоқ умр кўриш гарови соғлом турмуш тарзига амал қилиш экани бугун барчага аён. Унинг энг муҳим жиҳатларидан бири эса соғлом уйқудир.

 

Маълумотларга кўра, ҳар куни тунда бир хил вақтда ухлайдиганлар бошқаларга қараганда кўпроқ умр кўрар экан.

 

— Инсон саломатлигида уйқунинг аҳамияти юқори, — дейди тиббиёт фанлари номзоди Феруза Тоҳирова, — чунки кун давомида йўқотилган энергия захиралари айнан унинг ёрдамида қайта тикланади. Қолаверса, ўқиш ва ишлаш каби ҳаётий фаолият учун ҳам тиниқиб ором олиш зарур.

 

Кечки пайт уйқудан аввал узоқ вақт телевизор кўриш, компьютерда ишлаш, планшет ёки телефондан фойдаланиш, яъни кўз олдида сунъий ёруғликнинг бўлиши уйқу сифатига салбий таъсир қилади. Оқибатда бош мияда мелатонин гормони ишлаб чиқариш камаяди. Мелатониннинг қисқариши эса тунда кортизол гормони миқдорини оширади.

 

Бу ҳолат қонда қанд ва ёғларнинг ортиши, семизлик, қандли диабетнинг 2-тури, қон босими ва бошқа юрак-қон томир касалликлари, депрессия, иммунитетнинг пасайиши, тез-тез шамоллаш, мия фаоллигининг сусайиши ҳамда жигарни ёғ босиши каби муаммоларга олиб келиши мумкин.

 

Шунингдек, кайфият бузилиши, хотиранинг сусайиши ва теридаги айрим касалликлар ҳам кўпинча тиниқиб ухламаслик оқибатида келиб чиқади. Энг ёмони, инсон эртаси куни етарлича ором олса ҳам бунинг организмга фойдаси бўлмайди.

 

Соғлом уйқу учун қуйидагиларга амал қилиш тавсия этилади:

 

— Кечки уйқудан 1 соат аввал телевизор кўрманг;

— Компьютер ва гаджетлардан фойдаланманг;

— Уйқуга жуда кеч ётманг;

— Бир вақтда ётиб, бир вақтда туришга одатланинг;

— Энг яхши уйқу вақти кечки соат 23:00 дан тонги 06:00 gacha.

 

Соғлом уйқу вақти ёшга қараб турлича. Яъни болаларда бу соат кўпроқни ташкил қилса, катта инсонларда бироз камроқ.

 

Мисол учун, бир суткада чақалоқлар — 18-19 соат, болалар — 11-12 соат, катта ёшлилар — ўртача 7-8 соат ухлаши меъёр ҳисобланади.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Яхши ухламаслик қандли диабетни келтириб чиқаради | Zamon.uz