Тошкентнинг айрим туманлари газдан узилади
Бунга таъмирлаш ишлари сабаб қилиб келтирилган.

Тoшкентнинг икки туманида газ вақтинча бўлмайди. Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари туфайли Миробод ва Яккасарой туманларининг қуйидаги ҳудудларига 29 июль куни соат 10:00 дан 18:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Миробод тумани:
"Байналминал' МФЙ Нукус кўчасидаги 3 та ва Мироншоҳ 7-тор кўчасидаги 2 та кўп қаватли уйлардаги 280 та хонадон;
Мироншоҳ, Оқ йўл 1-берк ва Мироншоҳ 8-тор кўчаларидаги 95 та ерли хонадон;
Улгуржи истеъмолчилар сони: 6 та.
Яккасарой тумани:
"Дамариқ" МФЙ К.Бешёғоч, A.Qahhor кўчаларидаги 35 та кўп қаватли уйлардаги 2420 та хонадон;
Оқ уй кўчасидаги 10 та ерли хонадон;
Улгуржи истеъмолчилар сони: 24 та.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
"Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди", - дейилади хабарда.







