Спорт

Ёзги трансфер ойнасида катта даромад қилган клублар

Уларнинг баъзилари ажойиб трансфер савдосини йўлга қўйишган.

Ёзги трансфер ойнасида катта даромад қилган клублар

 

Бу йил трансфер ойнасида ҳам бир қатор харидлар амалга оширилди. Бугун қайси жамоалар футболчиларни сотиш ортидан юқори даромадни қўлга киритгани ҳақида маълумотларни тақдим этамиз.

 

"Болонья" (Италия)

 

А Cерия клуби ўтган мавсумни ажойиб ўтказди. Турнир жадвалида бешинчи ўрин ва Чемпионлар лигасига йўлланма қўлга киритилди. Табиийки, топ-клублар нафақат "қизил-кўк" футболчиларига, балки бош мураббийга ҳам эътибор қаратишди. Тиаго Мотта энди "Ювентус"да ишлайди. "Болонья" аллақачон трансферлардан 97,85 миллион евро ишлаб топган. Уч нафар футболчи дарҳол А Cерия клубини тарк этиб, Англияга йўл олишди. Ҳимоячи Риккардо Калафиори "Арсенал" футболчисига айланди (45 миллион евро), ҳужумчи Жошуа Зиркзи “Манчестер Юнайтед”га ўтди (42,5 миллион евро), ҳимоячи Луи Бинкс эса "Ковентри" билан шартнома имзолади (2 миллион евро). Швейцария терма жамоаси футболчиси Дан Ндое ҳам "Болонья"ни тарк этиши мумкин. Аввалроқ "Интер" томонидан футболчига қизиқиш бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

 

"Лидс" (Англия)

 

Клуб ҳозирга қадар аллақачон 86,9 миллион еврога ўйинчиларини сотган. 18 ёшли ярим ҳимоячи Арчи Грей учун "Лидс" "Тоттенҳем"дан 41,25 миллион евро олди. Ўтган мавсумда футболчи барча турнирларда 52 та ўйин ўтказиб, майдонда ўтказган дақиқалари бўйича жамоада тўртинчи натижани кўрсатди. Бундан ташқари қанот ҳужумчиси Луис Синистерра "Борнмут"га (23,4 миллион евро), марказий ярим ҳимоячи Глен Камара "Ренн"га (10 миллион евро), ҳимоячи Марк Рока "Бетис"га (4,5 миллион евро) ўтди. Шунингдек, "Лидс" Чарли Крессуэллни "Тулуза"га 4,5 миллион еврога сотди.

 

"Ноттингем Форест" (Англия)

 

"Ноттингем Форест" трансфер кoмпанияси ўзига хос санъатга айланди. Масалан, 2022 йилнинг ёзида инглиз клуби 20 нафар янги футболчини сотиб олди. Бу сафар клуб ўйинчиларни 83,4 миллион еврога сотди, энг фойдали келишув эса марказий ҳимоячи Мусса Някатенинг "Лион"га 31,9 миллион еврога сотилгани бўлди. Икки йил аввал инглиз клуби футболчини 10 миллион еврога сотиб олганди. "Ноттингем" дарвозабон Одисси Влаходимоснинг трансферидан ҳам пул ишлаб олди. У жамоага 2023 йил сентябрь ойида келиб қўшилганди. Энди грек дарвозабони фаолиятини "Нюкасл"да давом эттиради, "Ноттингем Форест" эса футболчи орқали 23,6 миллион евро ишлаб олди.

 

"Штутгарт" (Германия)

 

Бундеслигада ўтган мавсумнинг кашфиётларидан бири. "Штутгарт" турнирни шу қадар зўр ўтказдики, турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллади. Ҳатто "Бавария" ҳам ундан пастроқда эди. Бундай муваффақиятдан кейин жамоа сезиларли йўқотишларга учраши аниқ эди. Ҳимоячи Валдемар Антон ўтган мавсумда (3248та) ўйин дақиқалари бўйича "Штутгарт"нинг энг яхши футболчиси бўлди. Ҳужумчи Серу Гирасси эса 30 та гол урди ва клубнинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Яна бир муҳим йўқотиш - марказий ҳимоячи Хироки Ито. Япония терма жамоаси футболчиси "Бавария"га ўтди.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Ёзги трансфер ойнасида катта даромад қилган клублар | Zamon.uz