Вирусли гепатитдан ўлим сони кўпаймоқда

Маълумотларга кўра, ҳар 30 сонияда гепатитдан бир киши вафот этади.

Вирусли гепатитдан ўлим сони кўпаймоқда

ЖССТга кўра, 2022 йилда гепатит В ва С биргаликда 1,3 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлди. 304 миллионга яқин одам сурункали вирусли гепатит инфекцияси билан яшайди.

 

Ҳар куни 3500 киши гепатит В ва С инфекциясидан вафот этади. Бу ҳар 30 сонияда гепатитдан бир ўлим демакдир.

 

Ҳар куни 6000 дан ортиқ одам вирусли гепатитни юқтиради.

 

Маълумот учун, гепатит жигарнинг яллиғланишидир. Уни одатда вирусли инфекция ёки юқумли бўлмаган агентлар (гиёҳванд моддалар, токсинлар, алкоголь каби) келтириб чиқаради.

 

Вирусли гепатитнинг A, B, C, D ва Е турлари деб аталадиган 5 та асосий штамми мавжуд. Уларнинг барчаси жигар касалликларини келтириб чиқарса-да, улар муҳим кўрсаткичлар бўйича, жумладан, ўтиш усуллари, касалликнинг оғирлиги, географик тарқалиши ва уларнинг олдини қандай қилиб олиш мумкинлигига қараб фарқланади.

 

Гепатитнинг В ва C турлари сурункали касалликларга олиб келади ва биргаликда жигар циррози, жигар функциясининг йўқотилиши, жигар саратони ва вирусли гепатит билан боғлиқ ўлимнинг энг кенг тарқалган сабабидир.

 

Дунё миқёсида гепатит ташхиси қўйилган ва даволанмаётган жуда кўп одамлар бор.

 

Гепатит В тури билан касалланган 220 миллионга яқин одамга ташхис қўйилмаган, Гепатит С тури билан касалланган деярли 36 миллионга яқин одамга ҳам ташхис қўйилмаган.

 

Кўпгина аломатлар фақат касалликнинг кечки босқичида пайдо бўлади, бунда кўпчилик одамларда гепатит В ёки С борлиги уларда жиддий жигар касаллиги ёки саратон ривожланганидагина аниқланади.

 

Ҳатто ташхис қўйилгандан кейин ҳам гепатит билан яшаётган одамларни даволаш ва парвариш қилишнинг қамрови ҳайратланарли даражада паст.

 

Гепатит В ва С тури билан касалланган 304 миллион кишидан атиги 7 миллиони гепатит В ва 12, 5 миллиони гепатит С туридан даволанади.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Вирусли гепатитдан ўлим сони кўпаймоқда