Иқтисодиёт

Бизнесни ривожлантириш банки япониялик ҳамкорлар билан янги лойиҳага киришди

"Бизнесни ривожлантириш банки", Япониянинг Ямагата префектураси ҳукумати ва Ямагата университетининг тадбиркорлик таълими ва тадқиқотлари маркази ўртасида Тошкент вилоятида иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган "Yori-I" лойиҳасини Англашув меморандумини алмашиш маросими бўлиб ўтди.

Бизнесни ривожлантириш банки япониялик ҳамкорлар билан янги лойиҳага киришди

"Yori-I" лойиҳасининг асосий мақсади тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш воситасида вилоятда маҳаллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлашдир. Бу ўз навбатида, янги бизнесларни яратиш ва ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали амалга оширилади.

 

 

Лойиҳа Ямагата университети раҳбарлигида, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ва Ўзбекистон — Япония маркази (UJC) техник кўмаги иштирокида  "Бизнесни ривожлантириш банки" ҳудудий марказларида ва Тошкент вилояти ҳокимияти молиявий маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

 

Меморандум алмашинув маросими томонларнинг узоқ муддатли ҳамкорликка ва лойиҳани муваффақиятли амалга оширишга тайёрлигини тасдиқлади. Ушбу маросим лойиҳа иштирокчилари ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорликка йўл очиб, Тошкент вилоятининг иқтисодий ва ижтимоий тараққиётига муҳим ҳисса қўшади.

 

Банк ахборот хизмати

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Бизнесни ривожлантириш банки япониялик ҳамкорлар билан янги лойиҳага киришди | Zamon.uz