Спорт

Виниcиусга Саудиядан жиддий таклиф бўлмоқда

У тарихдаги энг қиммат ва энг кўп маош олувчи спортчига айланиши мумкин.

Виниcиусга Саудиядан жиддий таклиф бўлмоқда

 

Саудия клублари жорий трансфер ойнасида нисбатан фаоллик кўрсатмади. Энг қиммат харид - 60 миллион еврога "Астон Вилла"дан Мусса Диаби бўлди. Лекин, ҳозирда саудияликлар ақлдан озган трансферни амалга оширишга тайёр. Хабарларда айтилишича, Саудия Арабистони давлат инвестиция фонди вакиллари мамлакат спорт вазирлиги билан ҳамкорликда Виниcиус Жуниор билан музокаралар олиб бормоқда. Улар "Реал"нинг бразилиялик вингери учун 1 миллиард евро тўлашга тайёр.

 

"Аtletic" нашри эҳтимолий келишув тафсилотлари ҳақида маълумот берди. Қайд этилишича, Виниcиусни "Ал-Аҳли" клуби сотиб олмоқчи. Бразилиялик футболчи бир ойдан бери давом этаётган музокаралардан хабардор. Саудия жамғармаси жараёнда иштирок этаётган томонларга, ҳам Винициусга, ҳам “Реал Мадрид”га ноқулайлик туғдирмасликка ҳаракат қилмоқда. Футболчи клублар ўртасида ижобий қарор бўлса, "Ал-Аҳли"дан расмий таклиф кутмоқда. "Реал" вингер билан хайрлашмоқчи эмас, лекин унинг шартномасида товон пули 1 миллиард евро (Виниcиус "Реал" билан 2027 йилгача янги шартнома имзолаган). Маълум қилинишича, саудияликлар Виниcиусга 1 миллиард евро маош + бонуслар билан беш йиллик шартнома таклиф қилмоқчи - тарихда бундай ҳолат ҳали ҳеч қачон кузатилмаган.

 

Нега Саудия Арабистони бир футболчи учун шунча пул сарфламоқчи? Ҳамма гап 2034 йилги жаҳон чемпионати учун қилинаётгани айтилмоқда. Саудия Арабистони ҳали расман мусобақага мезбонлик қилиш ҳуқуқини олмаган, бироқ ариза берган ягона давлат бўлиб турибди. Демак, жаҳон чемпионати Арабистон ярим оролида ўтказилишига шубҳа йўқ. Давлат жамғармаси эса Виниcиусни мамлакат элчиси ва Саудия Лигасининг юзига айлантирмоқчи.

 

Агар трансфер амалга ошса, бразилиялик тарихдаги энг қиммат ва энг кўп маош олувчи спортчига айланади. Эслатиб ўтамиз, футбол тарихидаги энг йирик харид Неймарнинг 2017 йилда 222 миллион евро эвазига "Барселона"дан "ПСЖ"га ўтгани бўлган. Энг кўп маош оладиган футболчи эса Криштиану Роналду ("Ал-Наср"да йилига 200 миллион евро олади).

 

Аммо, "Тhe Atletic" нашрининг ёзишича, Виниcиус Саудия Арабистонининг дастлабки таклифини рад этган. У "Реал Мадрид"да бахтли ва "Олтин тўп"ни қўлга киритишни хоҳлайди. Бироқ, "Ал-Аҳли" товон тўлаш бандини фаоллаштирса, вазият ўзгаради. Саудия Арабистони Давлат инвестиция жамғармаси Виниcиуснинг дастлабки рад жавобига қарамай, келишувни янада фаоллаштириши қайд этилган.

custom img

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Жаҳон чемпионати йўлланмаси навбатдаги ўйинда ҳал бўлади.

custom img

Эрондаги Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг аҳволи қандай?

Маълумотларга кўра, улар нотинч вазият сабабли Эронни вақтинча тарк этяпти.

custom img

Эрон расман Жаҳон чемпионатини тарк этди

Ҳукумат спортчиларнинг Жаҳон чемпионатига бориш хавфини ўз зиммасига олмаслигини билдирди.

custom img

“Дарҳол йўлга чиқ”: Трамп Роналдуни АҚШга чақирди

Америка раҳбари Криштиануни энг буюк футболчи деб атади.

custom img

Ўзбекистон спортчилари қишки Олимпия ўйинларидаги иштирокини медалсиз якунлади

Мамлакат шарафини шорт-трекчи Даниил Ейбог ва тоғ чанғичиси Медет Назаров ҳимоя қилди.

custom img

Ҳусанов трансферидан кейин Ўзбекистон “Manchester City” учун стратегик бозорга айланди

“Manchester Evening News” эътирофига кўра, Абдуқодир Ҳусановнинг Manchester City'га трансфери клуб тарихидаги энг кучли рақамли портлашлардан бирини келтириб чиқарди: атиги бир неча ҳафта ичида Ўзбекистон “Сity”нинг энг фаол аудиториясига айланди, миллионлаб мухлислар эса инглиз клубини глобал трендга олиб чиқди.

custom img

Ўзбекистон вакиллари қишки Олимпиададаги дебют иштирокини якунлади

Шорт-трекда Даниил Эйбог 14-ўринни эгаллади, тоғ чанғисида Медет Назаров гигант-слаломда 50-поғонадан жой олди.

custom img

FIDE Freestyle Жаҳон чемпионати: Абдусатторов ва Синдаров 4-турда мағлуб бўлди

Ўзбекистонлик гроссмейстерлар Ҳанс Ниеманн ва Аржун Эригайсга имкониятни бой берди, кейинги турда эса улар ўзаро баҳс олиб боради.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"