Қозоғистонлик боксчи Баҳодир Жалоловни нокаут қилмоқчи
Жанг келаси йили бўлиб ўтиши мумкин.

Оғир вазндаги қозоғистонлик боксчи Иван Дйчконинг ўзбекистонлик икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов билан эҳтимолий жанг вақтини маълум қилди.
“Ўйлашимча, Жалолов билан жанг келаси йили бўлиб ўтиши мумкин”, - деди Алиев.
Маълумот учун, кеча, 21 август куни Иван Дйчко америкалик боскчи Крейг Люиснга қарши рингга кўтарилиб, уни иккинчи раундда нокаутга учратди. Дйчко ўзбекистонлик боксчи билан профессионал тарзда учрашишга қарши эмаслиги ва уни нокаутга учратиши ҳақида ваъда берган.
Шу билан бирга, Баҳодир Жалолов яқинда бўлиб ўтган Париждаги ёзги Олимпиада баҳсларида икки карра олимпия чемпионлигини қўлга киритди. Мусобақа якунида у ҳаваскор спорт фаолиятини якунлаши ва профессионалларга тўлиқ ўтишини маълум қилди.







