Спорт

Саудияда яна бир кучли клуб пайдо бўлмоқда

Жамоа яқинда "Реал Мадрид"нинг собиқ сардорини ўз сафига қўшиб олди.

Саудияда яна бир кучли клуб пайдо бўлмоқда

 

Саудия лигасида яна бир улкан лойиҳа пайдо бўлди. Ўтган ёзда маҳаллий клублар хорижлик юлдуз футболчиларни харид қилиш учун катта маблағ сарфлашган. Қоидага кўра, бу футболчилар "Ал-Ҳилол", "Ал-Наср", "Ал-Иттиҳод" ва "Ал-Аҳли" клубларига боришган. Аммо, энди лигада жиддий амбицияларга эга янги клуб пайдо бўлди. "Ал-Қoдисия" FIFА билан ҳомийлик шартномасига эга "Аramcо neft" компаниясига тегишли. Раҳбарият лиганинг энг яхши клубларини курашга мажбурлашга умид қилмоқда.

 

2023 йилнинг ёзида "Ливерпул"нинг афсонавий собиқ ҳужумчиси Робби Фаулер клуб бош мураббийи лавозимини эгаллади. Бироқ, у бу лавозимда бор-йўғи 117 кун ишлади. Фаулер ўрнига "Реал"нинг собиқ футболчиси Мишел тайинланди. Испаниялик футболчи етти карра Ла Лига чемпиони, 4 карра мамлакат Суперкубоги соҳиби, икки карра Қирол кубогини қўлга киритган. Бундан ташқари, у икки марта UEFА кубогида ғолиб чиққан. Мишел деярли бутун футболчилик фаолиятини "Реал Мадрид"да ўтказган. Футболчи Испания терма жамоаси сафида 66 та ўйин ўтказиб, 21 та гол урган. Мишел мураббийлик фаолиятини 2005 йилда бошлаган. Аввалига Испания клубларида ишлаган, кейин эса хорижга кетган. Саудия Арабистонига сафари олдидан Мишел Греция клубида фаолият олиб борган. Испаниялик мураббий қўл остида "Ал-Қодисия" 26 учрашув ўтказди (16 ғалаба, беш дуранг, беш мағлубият). Лекин, асосийси клуб Саудия футболининг элит дивизионига қайтди. Энди раҳбарият жамоа олдига олий лигадаги ўрнини сақлаб қолишдан кўра жиддийроқ мақсадларни қўймоқда.

 

Бу ёзда "Ал-Қодисия" 59 миллион еврога янги футболчиларни сотиб олди. Клуб мексикалик ҳужумчи Жулиан Кинонес учун 13,8 миллион евро ва "Хетафе"дан марказий ҳимоячи Гастон Алварес учун 12 миллион евро тўлаган. "Марсел" эса ҳужумчи Пер-Эмерик Обамеянг учун 9 миллион евро олди. Обамеянг Европанинг етакчи чемпионатларида ўйнашда катта тажрибага эга. "Ал-Қодисия"нинг яна бир муҳим хариди бу "Реал"нинг собиқ сардори Начо Фернандес. У 6 марта Чемпионлар лигаси, 4 марта Испания чемпиони, 2024 йилда эса Европа чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Бундай бой тажрибага эга 34 ёшли футболчининг "Реал" билан шартномаси якунлангани сабабли Саудия клубига текинга берилди. Бундан ташқари, уругвайлик ярим ҳимоячи Наитан Нандезнинг трансферини ҳам қайд этиш лозим. Ярим ҳимоячи бундан аввал "Каляри"да ўйнаган.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.