"Байер" чемпионатни ғалаба билан бошлади
Жамоа сўнгги дақиқаларда уч очкони қўлга киритди.

"Байер" Бундеслиганинг янги мавсумини Мюнхенгладбахнинг "Боруссия"си устидан қозонилган ғалаба билан бошлади. Хамес шогирдлари одатдагидек қўшиб берилган вақтда киритилган гол эвазига ғалабани қўлга киритди.
Ҳаммаси тасодифий бошланди. 12-дақиқада Гранит Жака ўзининг «қурол»ини ишга солиб, учрашувда ҳисобни очди. Ўйиннинг 38-дақиқасида Флориан Виртс вазиятдан оқилона фойдаланди. Танаффус олдидан Тим Клеиндиенст битта голли фарқни йўққа чиқарганди, аммо ВАР буни бекор қилди. Футболчи қоидани бузган деб топилди.
Танаффусдан сўнг "Боруссия" ўзига келди. 59-дақиқада Нико Элведи ҳисобни қисқартирди. Учрашув тугашига беш дақиқа қолганида эса Тим Клеиндиенст Кевин Стёгернинг ажойиб узатмасидан сўнг ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди.
Шундан сўнг, мухлислар ўйин мазкур натижа билан якунланишини тахмин қилганди. Бироқ, "Байер" яна қайтди. Қўшимча дақиқаларда тўлиқ устунлик Алонсо шогирдлари томонига ўтди. Ҳужумларнинг кўплиги рақибларнинг хатога йўл қўйишига олиб келди. Натижада Амина Адли жарима майдончаси ичида йиқилиб тушганидан кейин ҳакам пенальти белгилади. 90+11-дақиқада "Байер" яна ҳисобда олдинга чиқиб олишга муваффақ бўлди. Шу тариқа ўтган мавсум чемпионлари Бунделигани чиройли ғалаба билан бошлади.







