Каталонияликлар Мессидан кейин илк бор "Раё Валекано"ни мағлуб этди
Ғалаба голини Дани Олмо ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

"Барселона" қаторасига учинчи турда ҳам 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Ла Лигада пешқадамга айланди. Испания чемпионатида фақат Ханс-Дитер Флик шогирдлари мағлубиятсиз одимламоқда. Янги мураббий учун ажойиб старт.
"Биз яхши бошладик, аммо кейинги ҳафтада ҳаммаси ўзгариши мумкин", - деди "Барса" мураббийи. Мавсум омадли бошланганидан хурсандмиз ва ўзимизга ишонамиз. Мақсадимиз ҳар доим чемпионликни қўлга киритиш. Бу эса узоқ йўл”.
"Барселона" Лео Месси клубни тарк этганидан бери "Раё Валекано"ни меҳмонда мағлуб этмаганди. "Валекас" стадионидаги бу ўйиннинг бошланиши эса каталонияликлар учун омадли бўлмади. Мезбонлар тажовузкорроқ бўлишди ва прессинг қилишди. 9-дақиқада тезкор гол уришди. Де Фрутос ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди ва Унаи Лопес гол урди.
Ҳисоб 0:1 бўлгандагина Флик шогирдлари вазиятлар яратишга киришишди. Ямал ўзининг ажойиб ҳаракатлари билан рақибларини шошириб қўйди. Биринчи бўлимда Левандовскида гол уриш имконияти бўлмади. "Барселона" умуман ҳужумни кучайтириши керак эди ва танаффусдаёқ Флик янги футболчи Олмони майдонга туширди. Евро-2024 юлдузи Каталония жамоасида дебют қилди.
Олмо тушгандан сўнг "Барселона" ҳужумда фаолроқ ўйнай бошлади. Шундай вазиятларнинг бирида Рафинянинг узатмасидан сўнг, Педри ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Педри иккита тегиниш билан эпизодни ҳал қилганди.
Ўйин тугашига 20 дақиқа қолганида рақибга босим қилаётган "Барселона" яна гол урди. Бироқ, Левандовскининг голи ҳужумда ўйин қоидаси бузилгани сабабли, ҳакамлар томонидан бекор қилинди. Аммо, якунда катта устунликка эга бўлган "Барса" барибир ўз мақсади етди. Олмо 82-дақиқада ғалаба тўпини киритди. Каталонияликлар Ямалнинг навбатдаги узатмаси эвазига мезбонлар ҳимоясининг чап қанотини ёриб ўтишди. Ламин Данини кўрди ва тўпни унга узатди. Олмо ҳам бу имкониятдан тўлиқ фойдаланишга муваффақ бўлди. Шу тариқа, каталонияликлар ҳақли ғалабани қўлга киритишди.







