Моҳигул Ҳамдамова бронза медали соҳибига айланди
У Токио Паралимпиадасида чемпион бўлганди.

Париждаги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси пара енгил атлетика бўйича навбатдаги медални қўлга киритди.
Ф57 классида диск улоқтириш бўйича Моҳигул Ҳамдамова 32,75 метр натижа билан 3-ўринни эгаллади. Маълумот учун, делегациямиз байроқдори Токио Паралимпиадасида чемпион бўлганди.
Париждаги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси медаллари сони ҳозирча: 3 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза. Ўзбекистон — 7-ўринда.







