Қуйи Чирчиқда болаларга қуртлаган овқат берилгани айтилди
Ҳолат юзасидан расмийлар муносабат билдирди.

Ижтимой тармоқда Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманидаги мактабгача таълим муассасасида ёш болaларга қуртлаган овқат берилаётангани ҳақида хабар тарқалди.
Ўрганишлар давомида болаларга пиширилган сутли (пшено) овқат санитар-гигиеник тарзда тайёрланмагани, ундаги масаллиқлар омборхонада яхши сақланмагани ва айрим озиқ-овқатларнинг маркировкаси йўқлиги аниқланган.
Бундан ташқари, ошхонада ошпаз махсус формасиз овқат тайёрлаётгани, бир кун олдинги кунлик синамалар олинмагани ҳам маълум бўлган.
Айни пайтда масъул ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари давом этмоқда.







