Спорт

Ғалабали ўйиндаги аламли йўқотиш

Карвахалнинг жароҳати қанчалик жиддий?

Ғалабали ўйиндаги аламли йўқотиш

 

Ҳафта ўртасида "Реал Мадрид" Чемпионлар лигасида "Лилл"га мағлуб бўлди. Анчелотти ўйиндан сўнг қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: “Биз ҳар томонлама ёмон ўйнадик. Ҳеч қандай имконият яратмадик, тўпга эгалик қилишда секин ҳаракат қилдик, ўйин ҳақида бошқа ҳеч нарса дея олмайман”. Шундан сўнг мухлислар "Реал"дан навбатдаги баҳсда муносиб ғалаба кутишганди. Негаки, жамоа агар "Виляреал"га ҳам ютқазиб қўйганида Испания чемпионатида камида учинчи ўринга тушиб кетарди.

 

"Бернабеу"даги ўйиннинг дастлабки 15 дақиқасида жамоалар нисбатан кескин ҳаракатларни амалга оширмади. Иккала жамоа ҳам эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилди. Аммо, "Реал Мадрид" кутилмаганда ярим имкониятдан ҳам унумли фойдаланиб кетишини бу сафар ҳам намойиш этди. 14-дақиқада Модричнинг бурчак тўпидан сўнг Валверде узоқ бурчакни нишонга олиб жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бу гол "Реал"га ишонч бағишлади. Кейинчалик мезбонлар рақиб босимини сезмай, тўпни бемалол назорат қилишди. Ҳужумлар асосан Виниcиуснинг қаноти орқали амалга оширилди. "Реал Мадрид" схемаси умуман симметрик эмаслиги маълум бўлди. Ўнг қанот ҳимоячиси умуман йўқ эди. Баъзида Модрич бу қанотга ўтиб ҳаракат қилди. Гарчи Карвахал тез-тез ҳужумларга қўшилиши керак эди.

 

Иккинчи бўлим ўрталарида Анчелотти икки марта алмаштиришни амалга оширди. Мбаппе ва Камавинга ўрнига Родриго ва Милитаони майдонга туширди. Схемада эса ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. Тчуамени марказий ҳимоядан ярим ҳимоядаги бироз таниш позицияга ўтди ва Родриго ҳужумнинг чап қанотини эгаллаб, Винициусни ҳужум марказига ўтказди. Айнан шу ўзгаришлар туфайли Виниcиус тўпни дарвоза олдида қабул қилиб олишни бошлади. Унда энди қанотдагидек бўш жой қолмади, шунинг учун форвард энди кўпроқ узоқ масофадан зарба беришга қарор қилди. Ана шундай зарбалардан бири ажойиб гол билан якунланди. Валверде бу сафар голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлди. Бу "Виляреал" ўйинни ёмон ўтказди, дегани эмас. Марселино шогирдлари мадридликларга қарши қандайдир юришларни қилиб кўрди. Бироқ, "Реал"нинг рақиб дарвозасига йўллаган иккита зарбаси ҳам гол билан якунланди. Шу тариқа Мадрид жамоаси турнир жадвалида "Барселона"га етиб олди, ҳар икки жамоада ҳам 21 очко бор, аммо «Барселона» битта кам ўйин ўтказган.

 

Учрашув якунида муҳим эпизод юз берди. Бу натижага таъсир қилмади, лекин "Реал"нинг кейинги ўйинларига таъсир қилиши мумкин. 90+3-дақиқада Карвахал кутилмаганда рақиби билан тўқнашув натижасида жиддий жароҳат олди. Ҳимоячини дарҳол жамоадошлари ўраб олишди. У майдонни бироздан кейин замбилда тарк этди. Жароҳат қанчалик жиддий эканлиги ҳозирча аниқ эмас. Бу Карвахал йилни ажойиб ўтказаётган ва "Реал Мадрид" билан қайта шартнома имзолаш арафасида турган бир пайтда юз берди.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Ғалабали ўйиндаги аламли йўқотиш | Zamon.uz