Иқтисодиёт

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 41 миллиард доллардан ошди

Марказий банк захиралари кетма-кет уч ойдан бери ўсмоқда.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 41 миллиард доллардан ошди

Ўзбекистоннинг расмий захира активлари сентябрь ойида 1,98 миллиард долларга ошиб, 41,139 миллиард долларга етди. Бу ҳақида Марказий банк томонидан эълон қилинган маълумотларда сўз боради.

 

Марказий банк захиралари кетма-кет уч ойдан бери ўсмоқда — июлда 1,06 миллиард долларга, августда 1,75 миллиард долларга, сентябрда эса 1,98 миллиард долларга ошган. Бу 2013 йилдан бери юритиладиган статистик маълумотларнинг бутун даври учун навбатдаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

 

Шунингдек, ўтган ойда хорижий валюта захиралари 518,3 миллион долларга ошган — 8,19 миллиарддан 8,709 миллиард долларгача. Захиралардаги олтиннинг физик ҳажми ўзгаришсиз қолмоқда — 12 миллион троя унцияси (367 тонна). Олтин захиралари қиймати 1,46 миллиард долларга ошиб, 30,4 миллиард доллардан рекорд даражадаги 31,86 миллиард долларга етган.

 

Эслатиб ўтамиз, Ню-Йорк Comex биржаси маълумотларига кўра, олтин нархи 12 сентябрm кунги савдолар чоғида ўзининг тарихий рекордини янгилаган ва троя унцияси учун 2,58 минг доллардан ошганди. 1 сентябр ҳолатига Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1,75 млрд долларга ошиб, 39,15 млрд долларга етган эди. Бу ошиш асосан олтин ҳисобига рўй берган эди.

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 41 миллиард доллардан ошди | Zamon.uz