ЖЧ—2026 саралаши. Ўзбекистон БАА устидан ғалаба қозонди
Учрашув 1:0 ҳисобида якунланди.

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ—2026 3-саралаши 4-турида БААга қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг шиддатли ўтган биринчи бўлими 0:0 ҳисоби билан якунланди.
Иккинчи бўлимда эса БАА бир киши кам бўлиб қолди. 65-дақиқада Абдулла Ҳамад қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. 73-дақиқада эса ўзбекистонликлар пенальти ишлаб олди. 76-дақиқада ушбу пенальтини Отабек Шукуров аниқ амалга ошириб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва Ўзбекистон кичик ҳисобда ғалаба қозонди.







