Англия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди
У 1 январдан иш бошлайди.

Томас Тухел Англия терма жамоасини бошқаради. Англия футбол ассоциасияси (ФА) 51 ёшли мутахассис бош мураббий этиб тайинланганини элон қилди. У 1 январдан иш бошлайди.
Мутахассиснинг шартномаси бир ярим йилга мўлжаллангани хабар қилинганди. Бунгача Тухел Дортмунднинг "Боруссия", "ПСЖ" ва "Челси" клубларини бошқарган. Унинг сўнгги клуби "Бавария" эди.








