Спорт

"Барса" жароҳатлар сабаб қийналмоқда

Клубнинг ўнга яқин футболчиси сафдан чиққан.

"Барса" жароҳатлар сабаб қийналмоқда

 

"Барселона" тўққизта ўйинда саккизта ғалаба билан Испания чемпионатида пешқадамлик қилмоқда. Бироқ, жароҳатлар Каталония жамоасида футболчилар билан боғлиқ муаммоларни юзага чиқармоқда. Ҳозирги кунда жамоанинг ўнга яқин футболчиси жароҳат олган. Уларнинг қачон майдонга қайтиши аниқ эмас. Ханс-Дитер Флик дам олиш куни "Севиля" билан учрашувда кимларга ишонч билдириши мавҳум бўлиб қолмоқда.

 

Тер Штеген

 

"Барселона"нинг асосий дарвозабони ва сардори бу мавсумда жамоага ёрдам бермайди. Тер Штеген 22 сентябрь куни "Виляреал"га қарши ўйинда жароҳат олган эди. Ўша ўйинда у биринчи бўлимнинг қўшиб берилган вақтида алмаштирилди, кейин немис футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Марк-Андре операция қилинди ва унинг тикланиш даври тахминан саккиз ойни ташкил қилади. Жорий мавсумда Тер Штеген еттита ўйин ўтказди. "Барселона" аллақачон унинг ўрнига Войсех Шесни билан шартнома имзолаган.

 

Диего Коэн

 

Тер Штеген сафдан чиққанида, 18 ёшли америкалик Коэннинг ҳам жароҳат олиши дарвозабонлар билан боғлиқ вазиятни янада оғирлаштирди. У яқинда машғулотларга қайтди, шунинг учун агар хоҳласа Флик уни заҳирага қўшиши мумкин, аммо Коэннинг яқин келажакда "Барса"даги дебюти амалга ошмаслиги мумкин.

 

Роналд Араухо

 

Уругвайлик ҳимоячи ҳали "Барселона"нинг жорий мавсумдаги ўйинларида иштирок этмади. Араухо 7 июль куни Уругвайнинг Бразилияга қарши ўйинида тиззасидан жароҳат олган эди. Роналд тикланишни давом эттирмоқда. У 20 ноябрда майдонга қайтиши айтилмоқда.

 

Андреас Кристенсен

 

Даниялик футболчи 23 августдан бери жароҳати сабаб учрашувларда иштирок этмаяпти. Дастлабки прогнозларга кўра, ҳимоячи сентябрь ойи охиригача сафга қайтиши керак эди. Бироқ, яқинда "Барселона" Кристенсеннинг яна тўрт ойга сафдан чиққанини эълон қилди – бу клубга Дани Олмони рўйхатдан ўтказишга ёрдам берди. Андреаснинг қайтиши билан боғлиқ вазият эса ноаниқлигича қолмоқда. Кристенсен бу мавсумда фақат битта ўйин ўтказган.

 

Гави

 

Ярим ҳимоячи Гавининг тикланиш жараёни деярли якунланди. Жорий мавсумда 20 ёшли футболчи ҳали "Барселона" сафида ўйинларда иштирок этмади. Чунки у ўтган йилнинг 19 ноябридан бери шифохонада. Гави Евро-2024 саралашида Испания терма жамоасининг Грузияга қарши ўйинида жароҳат олган эди. Шунинг учун у Европа чемпиони бўлолмади. Сентябрь ойида Гави умумий гуруҳда машғулотларни бошлади. "Севиля" билан кейинги ўйинда у асосий таркибда майдонга тушиши даргумон.

 

Фермин Лопес

 

Европа чемпиони ва 2024 йилги Олимпиада ғолиби Испания ёшлар терма жамоаси сафида чап сонини жароҳатлаганидан бери майдонга тушмади. Фермин Лопес энди бир жароҳатидан зўрға тузалиб улгурган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, футболчи "Севиля" билан ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Фермин Лопес жорий мавсум клуб сафида учта ўйинда иштирок этган.

 

Дани Олмо

 

Олмо ёзги трансфер ойнасида Каталония клуби сафига келиб қўшилганидан сўнг мавсумни ажойиб бошлади. Футболчи дастлабки учта ўйинда янги жамоаси таркибида учта гол урди. Бироқ, 15 сентябрь куни "Жирона"га қарши ўйинда Дани ўнг сон пайидан жароҳат олди. Дастлаб, унинг жароҳати жиддий эмаслиги айтилди. Аммо, кейинчалик бунинг акси бўлиб чиқди.

 

Ферран Торрес

 

"Барселона" вингери 7 октябрдан бери даволанмоқда. Чемпионатда "Алавес" билан ўтган сўнгги ўйинда Ферран Торрес олтинчи дақиқада жароҳат олиб, алмаштирилганди. Текширув натижаларига кўра, унга ўнг соннинг орқа қисмидаги мушак ёрилиши ташхиси қўйилган. Ферран Торрес декабрь ойи бошида майдонга қайтиши мумкин. Қанот ҳимоячиси жорий мавсумда 10 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

 

Ламин Ямал

 

"Барселона" ёш юлдузининг жароҳат олиши Каталония жамоаси учун яна бир янги йўқотиш бўлди. Ямал 12 октябрь куни Испания терма жамоаси учун Миллатлар лигаси доирасида Дания билан ўйинда жароҳат олди. Шу сабабдан у терма жамоани муддатидан аввал тарк этди. Фликнинг сўзларига кўра, у "Севиля"га қарши ўйинда асосий таркибда ўйнашга тайёр. Жорий мавсумда Ямал 11 учрашувда 5 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

 

Френки де Ёнг

 

Голландия терма жамоаси юлдузи яқиндагина сафга қайтганди. 1 октябрь куни Чемпионлар лигаси доирасидаги "Алавес"га қарши ўйинда иштирок этди. Кейинчалик Френки терма жамоа ихтиёрига бориб қўшилмади. "Севиля" билан ўйинда "Барса"нинг барча мухлислари уни кутишмоқда. Аммо, баъзи маълумотларга кўра футболчи ҳали тўлиқ тикланишга улгурмаган.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

"Барса" жароҳатлар сабаб қийналмоқда | Zamon.uz