Спорт

Конте “Наполи”да катта ўзгаришга қўл урди

Неаполликлар чемпионликдан сўнг инқироз ёқасидаги клублар тоифасига тушиб қолганди.

Конте “Наполи”да катта ўзгаришга қўл урди

 

Ўтган мавсум "Наполи" учун даҳшатли ўтди. Чемпионликдан сўнг неаполликлар Европанинг инқироз ёқасидаги клублари тоифасига тушиб қолишди. "Наполи" ҳозирда клубга олиб келинган Антонио Конте билан "тозалаш" ишларини олиб бормоқда. Аммо, жамоа кутилган натижага мавсум охирида эришиши мумкин. Италиялик мураббий мақсадли трансферлар билан жамоани оз бўлсада жонлантирди.

 

Антонионинг энг севимли схемаси 4-2-4. Конте буни фаолиятининг бошида Марселло Липпидан илҳомланган ҳолда амалга ошириб келади. 2011 йилда италиялик мутахассис "Ювентус"ни бошқарганида, янги тактикани қўллади:

 

“Менимча, барчаси таркибга эмас, балки жамоадаги ўйинчиларга боғлиқ”, - деганди италиялик мураббий. Мен илгари 4-2-4 схемасини афзал кўрганман, лекин, "Ювентус"ни қабул қилиб, таркибни таҳлил қилганимда, бу ерда бошқа тактика мосроқ деган хулосага келдим".

 

Бироқ, бу тажриба узоққа чўзилди ва Конте кейинги барча жамоаларда ҳам бу тактикадан фойдаланди: Италия терма жамоаси, "Интер" ва "Тоттенҳем". У шу тариқа мазкур жамоалар билан бир қатор ютуқларни қўлга киритди. Конте Неаполга кўчиб ўтиши билан бир зумда А Cериядаги асосий интригалардан бири пайдо бўлди: "Наполи" қандай таркиб билан ўйнайди? Клуб президенти Аурелио Де Лаурентис 4-3-3 схемасидан фойдаланишни ёқтиради. Антонио эса ўзининг ўйин услубига содиқлигича қолиши тахмин қилинди. Бироқ, клуб унинг қўли остида ғалабали юришда давом этмоқда.

 

"Ювентус" билан ўйиндан сўнг, Конте жамоанинг заиф нуқталарини таҳлил қилишга муваффақ бўлди. Айни вақтда Конте кўпроқ ҳужумкор ўйинга эътибор қаратмоқда. У Скотт МакТоминай учун кўпроқ имкониятлар яратишни лозим топмоқда. Контенинг ҳужумкор ўйинининг муҳим элементи Лукаку ва МакТоминай ҳисобланади. Бельгиялик футболчи ҳужумда Скотт билан ҳужумларни якунлашда иштирок этса, Хвича уларга орқароқда ёрдам беради. Ажойиб жисмоний кучи МакТоминайнинг ўйинида анча йиллардан бери кўриниб келмоқда. У бир неча бор АПЛда "Манчестер Юнайтед" шармандали мағлубиятлардан қутқариб қолган. Аммо "Манчестер Юнайтед" устози уни асосий таркиб футболчиси сифатида кўрмади, лекин у Конте қўли остида янада кучли футболчига айланмоқда.

 

"Менга шундай фикр келди, чунки трансфер ойнасининг сўнгги кунида биз МакТоминай ва Гилмурни сотиб олдик, шунингдек, Фолоруншони жамоага қайтардик. Ярим ҳимояда кучли ўйинчилар кўп эди ва биз бундан унумли фойдаланишимиз керак эди. Биз ўтган ҳафтада "Каляри"га қарши ўзгарувчан таркиб устида ишлашни бошладик. 3-4-2-1 ишлади, мен шу тактикага этибор қаратдим. Бу жамоага мос келди, футболчилар унда ўйнаши мумкин. Бироқ, мен бу ёндашув орқали ҳимоямиз борасида бироз хавотирда эдим, аммо биз буни уддаладик."

 

МакТоминайнинг янги роли "Комо"га қарши ўйинда битта гол ва "Монза" билан ўтган баҳсда битта голли узатма билан якунланди. Иккала гол ҳам рақиб жарима майдончаси ичида амалга оширилди. Конте стартда бирданига иккита ғалабага эришди. У "Наполи"ни чемпионликдан сўнг тезда тирилтирди ва оммага умуман ҳимоячи мураббий эмаслигини баланд овозда эълон қилди. Бу фикр бешта ҳимоячи билан тузилган схемаларнинг узоқ давом этиши туфайли машҳур бўлганди.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Конте “Наполи”да катта ўзгаришга қўл урди | Zamon.uz