Ўзбекистон ФИФА рейтингида икки поғона юқорилади
ФИФА терма жамоалар рейтинги янгиланди.

Янгиланган рейтингда Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки поғона юқорилаб, 58-ўринни эгаллаган ва ОФК минтақасида Саудия Арабистонидан ўзиб кетган. Жадвалда кучли бешлик ўзгармаган. Аргентина етакчи бўлса, Франция ва Испания терма жамоалари кейинги поғоналарда бормоқда.
Ўзбекистон ОФКда 7-жамоа бўлиб турибди. Осиё қитъасида Япония (15) ва Эрон (19) пешқадамлик қилмоқда. Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатига саралашнинг 3-босқичини ажойиб ўтказмоқда. Терма 4 ўйинда 10 очко тўплаб, қўшимча кўрсаткичлар сабабли Эрондан ортда қолмоқда. Ноябрь ойида миллий жамоани Қатар ва Шимолий Кореяга қарши учрашувлар кутиб турибди.







