Салоҳ “Ливерпул”дан кетадими?
Мисрлик футболчи яқинда АПЛ тўпурарлари рўйхатида тўққизинчи ўринга кўтарилди.

Салоҳ ҳали ҳам ҳар мавсумдагидек юқори формада ўйин намойиш қилмоқда. Мисрлик футболчи ҳар йили "Ливерпул" сафида 30+ гол урмоқда. Бир вақтлар "бир мавсумлик футболчи" деб аталган ҳужумчи бугунги кунга келиб клубдаги саккизинчи мавсумини ўтказмоқда. Салоҳ айни вақтда 32 ёшда. У футболчилик карерасини яна узоқ давом эттириши мумкин. Бунинг учун мисрлик футболчи Роналду каби фитнес, тикланиш, ва овқатланиш каби жиҳатларга эътибор қаратиш лозим бўлади.
Парҳезшунослар мисрликнинг танасидан ҳайратда қолишди ва футболчининг ўзи индивидуал равишда формасини сақлаб қолаётганини таъкидлашди. Салоҳнинг кун тартиби шундай ўтади: эрталабки жамоа машғулотлари, икки соатлик тикланиш, спорт залида индивидуал машғулотлар ва кейин яна тикланиш. Салоҳнинг сўзларига кўра, у уйга фақат кечки соат етти-саккизда қайтади. Бироқ, ўйинларда фақат жисмоний ҳолатда ғалаба қозониб бўлмайди. Мавсум бошланишидан олдин кўпчилик Арне Слот "Ливерпул"ни қандай ўзгартириши ва у ўйинчиларга қандай фойда келтириши билан қизиқишганди. Ҳозиргача голландиялик мутахассис ўзини яхши мураббий сифатида кўрсатмоқда. Слот Юрген Клопп ўрнатган фалсафани давом эттирмоқда. Мухлислар Премьер-лиганинг дастлабки беш турида бешта гол урган Луис Диасни ва посбонлик позициясига ишончли тарзда интеграсиялашган Раян Гравенберчнинг муваффақиятини алоҳида қайд этишмоқда. Мураббий Салоҳни яна бир поғонага кўтарди ва унга ўйинларда кўпроқ эътибор қаратмоқда.
Салоҳнинг янги ўйин услубининг ёрқин намунаси - "Челси" дарвозасига киритилган голда яққол сезилди. У ўтган йили лондонликлар билан ўйинда ҳам, яқинда "Болонья" билан ўйинда ҳам деярли бир хил голли узатмаларни амалга оширди. Умуман олганда, узоқ паслар мисрлик футболчининг майдондаги севимли ишларидан бири ҳисобланади. Кўпинча у узатмани энг яқин шеригига ёки майдон марказида орқага узатади. Бу ҳақида "The Atletic" статистикасида қайд этилган. Салоҳ нафақат таркибда энг кўп гол урган футболчи (ҳар бир ўйинда 2,8 зарба), балки энг кўп гол уриш имкониятини ҳам яратади (1,9). У ҳар бир ўйинда ўртача 0,37 кутилган голли узатмани амалга оширади. Аммо ҳозирда Салоҳ тубдан бошқа футболчига айланмади, фақат ҳужум имкониятларини кенгайтирди. Мисрлик футболчи ҳали ҳам Премьер-лиганинг 90% ўйинчиларидан тезроқ ва хавфли. "Ливерпул"дан ҳеч ким рақиб жарима майдончасига Салоҳдан кўра кўпроқ хавфли вазиятлар ярата олмайди. "Тhe Atletic" ҳисоб-китобларига кўра, ҳужумчи бу мавсумда ҳар бир ўйинда ўртача 7,1 фоиз узоқ масофага тўп узатган, бу аввалги мавсумлардан кўра яхшироқ. Биргина шу ҳолат Слот жамоага ижобий таъсир ўтказаётганини кўрсатади.
Салоҳнинг шартномаси келаси ёзда ниҳоясига етади, аммо унинг формаси ва профессионаллигидан келиб чиқсак, футболчи билан хайрлашиш катта хато бўлади. Биринчидан, вингер ўз ваколатига қарамай, мураббийнинг ҳар қандай кўрсатмаларини бажаришга тайёр. У Слотга босим ўтказиши ва бир қатор талаблар қўйиши мумкин эди, лекин у буни қилмади. Иккинчидан, Салоҳ ўзини етакчи сифатида яхши кўрсатиб, жамоадаги вазиятга эътибор қаратади. У Англияда қолиб, "Ливерпул" билан тарих яратишни истаётганини айтган. Яқинда у ўзининг 162-голини уриб, АПЛ тўпурарлари рўйхатида тўққизинчи ўринга кўтарилди. Назарий жиҳатдан, мавсум охиригача Генри (175 гол) ва Лемпардни (177 гол) ортда қолдириши мумкин. Бундай ўйинчини қўлдан чиқариш жуда катта хато бўлади.







