"Реал" сув тошқинида жабрланганлар учун бир миллион евро хайрия қилди
Шунингдек, клуб пул йиғиш акциясини ҳам бошлаган.

Испания жануби-шарқига совуқ ҳаво оқими "Дана" тўфонини ва кучли ёмғирларни олиб келди, бу эса кучли сув тошқинларига сабаб бўлди. Хабарларга кўра, ҳодиса оқибатида камида 95 киши ҳалок бўлган. Валенциянинг айрим ҳудудларида сув босгани туфайли электр ва алоқада узилишлар юзага келган, кўприклар вайрон бўлган.
Испания қироллик футбол федерацияси Ла Лига ва Сегунданинг 5 та ўйинини қолдиргани айтилганди. Улар орасида "Валенция" — "Реал" ўйини ҳам бор.
Мадрид клуби сув тошқини оқибатида жабрланганларга бир миллион доллар хайрия қилишини маълум қилди. Шунингдек, "Реал" сув тошқини қурбонлари учун пул йиғиш акциясини бошлаган.







