Спорт

Манчестерликлар учун синовли баҳс, Испанияда Каталония дербиси, Германияда “Асаларилар” “Буқалар”га қарши

Дам олиш кунлари футбол мухлисларини қандай қизиқарли учрашувлар кутиб турибди?

Манчестерликлар учун синовли баҳс, Испанияда Каталония дербиси, Германияда “Асаларилар” “Буқалар”га қарши

 

Бу сафарги дам олиш кунлари ҳам футбол мухлисларини бир қатор қизиқарли учрашувлар кутиб турибди. Қуйида бу ҳақида батафсил тўхталиб ўтамиз.

 

"Манчестер Юнайтед" — "Челси"

 

"Манчестер Юнайтед" бу мавсумни шу қадар ёмон бошладики, жамоа айни вақтда АПЛ турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди. Клуб раҳбарлари Эрик тен Хаг ишдан бўшатилгандан кейин, Рубен Аморимни клуб бош мураббийи этиб тайинлашди. "Челси" ҳозирда анча яхши ўйин кўрсатмоқда. Жамоа турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда. Лондон клуби Премьер-лигада икки бор мағлуб бўлди ва ҳар икки ҳолатда ҳам топ-жамоалар билан курашда енгилди. "Челси"нинг "Манчестер Сити" (0:2) ва "Ливерпул" (1:2) билан учрашувлари муваффақиятсиз ўтди. Лондонликлар 10 йилдан кўпроқ вақдан бери "Олд Траффорд"да "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб эта олишмаяпти.

 

"Арсенал" — "Нюкасл"

 

Бир йил олдин "Арсенал" "Нюкасл"га меҳмонда мағлуб бўлганди. Боз устига, Микел Артета шогирдлари бирорта ҳам гол ура олишмаган. Ҳозирда Лондон клуби Премьер-лигада икки турдан бери ғалаба қозона олмаяпти (бу учрашувларда жами тўртта гол ўтказиб юборган). Буларнинг барчаси "Арсенал"нинг биринчи ўриндаги жамоадан беш очко ортда қолишига сабаб бўлди. "Нюкасл" ҳақида нима дейиш мумкин? Ғалабасиз бешта ўйин церийаси. Жамоа айни вақтда жадвалнинг иккинчи ярмида бормоқда.

 

"Боруссия" — "Лейпциг"

 

"Боруссия" янги мураббий қўл остида бироз муваффақиятликка учрамоқда. Нури Шахин шогирдлари турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб турибди. Уй ва меҳмондаги ўйинлар ўртасидаги фарқ ҳайратланарли. "Боруссия" Дортмундда уйида ўзини ажойиб ҳис қилмоқда - тўртта учрашувда тўртта ғалаба. Бошқа томондан, "Лейпциг" ҳали сафарда мағлуб бўлгани йўқ (учта ғалаба, битта дуранг). "Буқалар" лигадаги энг кучли ҳимояга эга (учта гол ўтказиб юборган).

 

"Наполи" — "Аталанта"

 

Антонио Конте "Наполи"да ажойиб иш бошлади, жамоа ҳозирда А Cерия жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Аммо асосий ўйинлар ҳали олдинда. Бу ҳафта жанубликлар "Сан-Сиро"да "Милан"ни мағлуб этишди (2:0) ва энди уларни яна бир қийин рақиб кутиб турибди. "Аталанта" чемпионатда кетма-кет тўртта ғалабага эришди ҳамда Чемпионлар Лигаси зонасига кўтарилди. Жамоа аллақачон 26 та гол урган (лигада энг кўп), Жан Пиеро Гасперини эса Неаполда қандай ғалаба қозонишни билади. Масалан, ўтган мавсумда у жамоани мағлуб этганди (3:0). Бироқ, ўшанда "Наполи"да бир қатор муаммолар мавжуд эди.

 

"Барселона" — "Эспанёл"

 

"Кўк-анорранглилар" янги мавсумни ажойиб бошлашди – Испания чемпионатида 11 учрашувда 10 та ғалаба. Ўтган ҳафтада Ханси Флик жамоаси Мадридда "Реал"ни (4:0) мағлуб этди ва турнир жадвалидаги асосий таъқибчисидан 6 очкога узиб кетди. "Эспанёл" билан ўз майдонидаги сўнгги учрашувда "кўк-анорранглилар" ғалаба қозона олишмаган.

 

"Манчестер Сити" — "Борнмут"

 

"Манчестер Сити" - бу мавсумда мағлуб бўлмаган ягона Премьер-лига клуби (етти ғалаба, иккита дуранг). Пеп Гвардиола шогирдлари чемпионатда энг кўп гол урган (20 та гол) ва энг кўп очко жамғарган (23 та). Бошқа томондан, "Сити" бор-йўғи иккита ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Охирги тур якунларига кўра, жамоа лигада биринчи ўринга қайтди, аммо энди ўрнини мустаҳкамлаши керак. "Борнмут"да қизиқарли статистика мавжуд - учта ғалаба, учта мағлубият, учта дуранг, 11 гол урилган, 11 гол ўтказиб юборилган. "Манчестер Сити" "Борнмут" билан меҳмонда ҳеч қачон очко йўқотмаган - тўққизта учрашувда тўққизта ғалаба.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Манчестерликлар учун синовли баҳс, Испанияда Каталония дербиси, Германияда “Асаларилар” “Буқалар”га қарши | Zamon.uz