"Тоттенҳем" ёзда Абдуқодир Ҳусановни сотиб олмоқчи
АПЛ жамоасига ҳимоячи керак.

"Тоттенҳем" Микки ван де Вен жароҳатидан сўнг янги марказий ҳимоячи билан шартнома имзолаш режаларини тезлаштирмоқчи. 23 ёшли Ван де Вен “Ман Сити”га қарши Карабао Кубоги доирасидаги учрашув вақтида тиззасидан олган жароҳати туфайли 4-6 ҳафтага сафдан чиқди.
"Шпорлар"нинг собиқ скаути Мик Браун 30 октябрь куни "Фоотбалл Инсидер" нашрига берган интервьюсида клуб аввалдан ҳимояни мустаҳкамлашни ўйлаётгани ва ушбу жароҳатдан сўнг бу эҳтиёж энди долзарб бўлиб қолганини айтган.
Ҳимояни мустаҳкамлаш учун клуб 20 ёшли "Ланс" юлдузи Абдуқодир Ҳусановга қизиқиш билдирмоқда.
“Марказий ҳимоячи юқори даражада тажрибага эга эмас, у фаолияти давомида бор-йўғи 62 марта катта ўйинда майдонга тушган бўлсада, шулардан 37 таси иккинчи Беларус лигасига тўғри келади. 2023 йилда "Ланс"га ўтганидан бери у Францияда жуда ҳурматга сазовор бўлган истиқболли футболчига айланди, аммо катта ўзгаришга киришишдан олдин унга кўпроқ тажриба керак. 20 ёшли футболчи Ўзбекистон терма жамоаси сафида ҳам 16 та ўйин ўтказди ва халқаро миқёсда мунтазам тўп сурмоқда. Клублар унга келажак учун яхши вариант сифатида қарамоқда”, - дейилади хабарда.
"Тоттенҳем"дан ташқари АПЛнинг "Нюкасл", "Челси" ва “Вест Ҳем” клублари ҳам "Ланс" ҳимоячисига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган.







