Ўзбекистон

Пискентда салкам 16 минг туп олхўри дарахти ёниб кетди

Оқибатда 2 млрд 808 млн сўм моддий зарар етказилган.

Пискентда салкам 16 минг туп олхўри дарахти ёниб кетди

Тошкент вилоятининг Пискент туманида 24 гектарлик интенсив боғ ёниб кетди. Боғда 16 минг тупга яқин олхўри дарахти бўлган. Ёнғин автогрейдер машинисти эҳтиётсизлиги оқибатида келиб чиққан. У жиноий жазога тортилди.

 

Суд ҳужжатида келтирилишича, ҳодиса 30 май куни содир бўлган. 1991 йилда туғилган Б.А. ҳудуддаги МЧЖлардан бирига тегишли олхўри боғи ёнидаги ички дала йўлида автогрейдерни бошқариб бораётганда транспортнинг том қисми йўл устидан ўтган юқори кучланишдаги электр симларига тегиб кетган. Оқибатда чақнаш содир бўлиб, ёнғин юзага келган.

 

Ёнғинда интенсив боғдаги 15 984 туп олхўри дарахти ва томчилатиб суғориш тизими нобуд бўлган. Б.А. томонидан жамиятга 2 млрд 808 млн сўм моддий зарар етказилган.

 

Б.А. судда айбига иқрорлик билдириб, хусусий корхонада ҳайдовчи бўлиб ишлашини, ҳодиса иш вақтида содир бўлганини маълум қилган.

 

Жабрланувчи эса 2024 йил баҳорда боғга нархи 28 800 доллар бўлган томчилатиб суғориш тизимини ўрнатганини, дарахтлар тўлиқ ҳосилга кирган йили ўртача 200 000 доллар даромад келтирганини, ҳосилни экспорт қилиши ва ички бозорга етказиб беришини билдирган. Шунингдек, у етказилган зарарни Б.А. ишлаган хусусий корхонадан ундириб беришни сўраган.

 

Суд ҳукми билан Б.А. Жиноят кодексининг 198-моддаси 1-қисмида (оловга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиш натижасида экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилишига ёки бошқача оғир оқибатларга сабаб бўлиши) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Унга иш ҳақидан 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Етказилган 2 млрд 808 млн сўм маблағни у ишлаган хусусий корхонадан ундириш белгиланган.

custom img

Қайси йўналишга неча балл керак? Ўқишни кўчириш мезонлари маълум бўлди

Энг юқори кўрсаткич ҳуқуқ, энг пасти ветеринария йўналишига белгиланди.

custom img

Зангиотада фуқаро МИБга қаршилик қилиб, бинога ўт қўйди

Маълум бўлишича, ноқонуний қурилмани мажбурий буздириш жараёнида қарздор ва унинг яқинлари фаол қаршилик кўрсатган.

custom img

Болаларга зўравонлик қилган педагоглар бир йил боғчаларда ишлай олмайди

Сенат болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш, алимент тўловлари ва етим болаларни оилага жойлаштириш тартибини такомиллаштирувчи қонунни маъқуллади.

custom img

Тўрт ҳудудда кредит маблағларини талон-торож қилган банк ходимлари фош этилди

Текширувларда имтиёзли кредитларни ноқонуний расмийлаштириш, қалбаки ҳужжатлар орқали маблағларни ўзлаштириш ва фирибгарлик ҳолатлари аниқланди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик ҳайдовчи иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 21 ёшли йигит ҳалок бўлди

ЙТҲда ўзбекистонлик бошқарувидаги юк машинаси енгил автомобиль билан тўқнашган. Ҳайдовчи далилларни яширишга уринганликда айбланмоқда.

custom img

30 йиллик автомобиллар учун экологик тўлов бекор қилинмоқда

Фойдаланилган автомобилларни утилизация қилиш бўйича қонун лойиҳаси жамоатчилик фикрлари асосида қайта кўриб чиқилмоқда.

custom img

Тошкентда Миллий гвардия ходими каналда чўкаётган аёлни қутқаришга уриниб, ҳалок бўлди

Кучли сув оқими сабаб аёлни қутқаришнинг имкони бўлмаган ва аёл ҳам сувга чўкиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда чақалоқлар ўлимининг 47 фоизи илк 30 кун ичида содир бўлмоқда

2030 йилгача бу кўрсаткични қарийб икки бараварга камайтириш режалаштирилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"