Спорт

Инеста ўзига шахсий клуб сотиб олди

Собиқ футболчи жамоани яхшилашга ва ривожлантиришга ҳаракат қилишини айтган.

Инеста ўзига шахсий клуб сотиб олди

 

"Барселона" клуби ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси Андрес Инеста "Хелсингёр" футбол клуби эгасига айланди.

 

“Футбол ва умуман спорт мени ўзига тортадиган нарса. Фаолиятим давомида тўпланган тажрибамни ушбу клубга олиб келмоқчиман. Мен жамоани яхшилашга ва ривожлантиришга ҳаракат қиламан", - деди Инеста.

 

Қайд этиш жоиз, "Хелсингёр" Даниянинг учинчи дивизионида иштирок этади. Ушбу клуб 2005 йилда ташкил топган.

 

Андрес Инеста фаолиятининг асосий қисмини "Барселона"да ўтказган. Кейин эса Япониянинг “Виссел Кобе” ва Бирлашган Араб Амирликларининг "Эмирейтс" клубларида ўйнаган. У ўтган ой профессионал футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Инеста ўзига шахсий клуб сотиб олди | Zamon.uz