Ўзбекистон

Танзила Норбоева Сенат Раиси этиб сайланди

Сенаторлар Танзила Норбоева номзодини бир овоздан қўллаб-қувватлади

Танзила Норбоева Сенат Раиси этиб сайланди

Конституциянинг 101-моддасига мувофиқ, Президент Олий Мажлис Сенати Раиси лавозимига сенатор Танзила Норбоева номзодини тақдим этди.

 

Шунингдек, Сенат Раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сенатор Содиқ Сафоев, Сенат Раисининг ўринбосари лавозимига сенатор Аманбай Оринбаев номзодлари тавсия этилди.

 

Президент сенаторлар томонидан Сенат раиси ва унинг ўринбосарлари этиб сайланган Танзила Нарбаева, Содиқ Сафоев, Аманбай Оринбаевни уларга билдирилган юксак ишонч билан табриклаб, уларнинг келгуси фаолиятида ютуқ ва муваффақиятлар ёр бўлишини тилади.

 

Эслатиб ўтамиз, Танзила Нарбаева Сенат раиси бўлиши билан бирга  Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашига ҳам раҳбарлик қилди. Бевосита Нарбаеванинг сай-ҳаркатлари билан халқаро рейтинглардаги ўрнига таъсир қилувчи 20 дан ортиқ стратегия, 5 та кодекс, 35 та қонун, 4 та концепция ва 60 дан зиёд норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилиб, қабул қилинди.

 

Бунинг натижасида кейинги беш йилда мамлакатимиз Ҳуқуқ устуворлиги индексида – 16, Коррупцияни қабул қилиш индексида – 32, Электрон ҳукуматни ривожлантириш индексида – 18, Иқтисодий эркинлик индексида – 31, Логистика самарадорлиги ҳамда Глобал инновация индексларида – 11 поғонага юқорилади.

custom img

Ўзбекистонда олти ойда қарийб 2,3 мингта ЙТҲ қайд этилди

Энг кўп йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳрида, энг кам ҳолат эса Бухоро вилоятида содир бўган.

custom img

Сурхондарёдаги далада 4 кило “гашиш” топилди

Шунингдек, Жиззахда фуқаронинг ёнидаги хўжалик қопидан қарийб 5 кг каннабис ўсимлиги аниқланди.

custom img

Юнусободдаги зарарланган дарахтларни соғломлаштириш ишлари бошланди

Дарахтларда бир нечта зараркунанда турлари аниқлангани маълум қилинди.

custom img

Тошкентнинг модернизм меъморчилиги ЮНЕСКОнинг Халқаро рўйхатига киритилди

Объектлар қаторида “Жемчуг” турар жой биноси, тарих ва санъат музейлари, “Халқлар дўстлиги” саройи, цирк, Марказий кўргазмалар зали, “Космонавтлар” метро бекати, “Қуёш” гелиомажмуаси ҳам бор.

custom img

Беларусга ишлашга бориб, алданиб қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Фуқаро Минскка етиб боргач, иш берувчи билан алоқаси узилиб, маблағсиз ва оғир аҳволда қолган.

custom img

Янги Андижонда 300 миллион долларлик қурилиш лойиҳаси бошланади

Ўзбекистоннинг "Sanderson City" МЧЖ ва Жанубий Кореянинг "U&К Global" компанияси инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув имзолади.

custom img

Қайси ҳолларда болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари тўхтатилади?

Август ойидан айрим оилалар учун болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари тўхтатилиши мумкин. Бунга оиладаги меҳнатга лаёқатли шахсларнинг расмий бандлиги асосий мезон сифатида олинади.

custom img

Навоийда Damas'да 17 нафар боғча боласи ташиган ҳайдовчи жазоланди

Ҳолат юзасидан унга нисбатан маъмурий чора қўлланилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"