Ўзбекистон

Президент Янгиҳаётдаги янги саноат зонасига борди

Бу ерда 1 миллиард 375 миллион долларлик лойиҳалар жойлаштирилади.

Президент Янгиҳаётдаги янги саноат зонасига борди

Президент Шавкат Мирзиёев 23 ноябрь куни пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманида барпо этилаётган “Янги авлод” махсус саноат зонасида бўлди.

 

Мамлакатимизда саноат ва тадбиркорлик ривожлангани сари қўшимча шароитларга эҳтиёж туғилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг шу йил 20 мартдаги қарори билан ташкил этилган мазкур саноат зонаси яна кўплаб корхоналарга жой бўлади.

 

Ҳудуд иқтисодиётида катта ўринга эга бўлиши кутилаётган мажмуа майдони 764 гектар. Айни пайтда инфратузилма тармоқлари барпо этилмоқда. Бу ерда озиқ-овқат, қурилиш материаллари, электротехника, машинасозлик ва кимё саноати каби йўналишларда 1 миллиард 375 миллион долларлик 47 та лойиҳа жойлаштирилади. Уларда 12 мингтага яқин янги иш ўрини яратилади.

 

Президентимиз таъкидлаганидек, корхоналарда халқаро брендлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилади. Хусусан, “DP World”, “JAC Motors”, “Krantas”, “Аcес Japan”, “East can solutions”, “EAS” ва “Evyap” каби нуфузли компаниялар ҳамкорлигида қўшилган қийматли, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

 

Давлатимиз раҳбарига шундай лойиҳалардан айримлари тақдимот қилинди.

 

Хусусан, Хитойнинг “CAMC Engineering” компанияси билан саноат зонасини бошқариш, инвесторларни жалб қилиш ва инфратузилма объектларини барпо қилиш кўзда тутилган. “JAC Motors” компанияси тижорат автотранспорт воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. 135 миллион долларлик бу лойиҳа натижасида 2 мингта янги иш ўрни яратилади. Япониянинг “Аcес Japan” компанияси билан ҳамкорликда 9 миллион долларлик офис учун ўриндиқ ва мебеллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, яна 100 кишининг бандлиги таъминланади.

 

Бирлашган Араб Амирлигининг “DP World” компанияси билан эса транспорт-логистика марказини ташкил этиш бўйича ишлар бошланган.

 

Ҳудудда лаборатория, тадқиқотлар маркази, конференция заллари ҳамда савдо зонаси ташкил этилади. Шунингдек, дуал таълим йўлга қўйилиб, саноат корхоналари учун керакли мутахассислар шу ернинг ўзида тайёрланади.

 

- Охирги йилларда ялпи ички маҳсулотимиз икки баробар ўсиб, бу йил 110 миллиард долларга етаяпти. Энди буни 200 миллиард долларга етказишга марра олдик. Инвесторларнинг лойиҳалари учун барча шароитларни яратиб бермасак, бу кўрсаткичга етолмаймиз. Тошкент шаҳри бунда ҳам намуна бўлиши керак, - деди Президент.

 

Мутасаддиларга лойиҳаларда маҳаллийлаштириш ва рақамлаштириш, энергия тежамкорликка аҳамият қаратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

custom img

Навоийда пора олишдан бош тортган ЙПХ ходимига 1000 доллар мукофот берилди

Маст ҳолда автомобиль бошқарган ҳайдовчининг отаси ИИО ходимига маъмурий материалларни судга юбормаслик учун пора таклиф қилган.

custom img

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси” имзоланди

“Йўл харитаси”да бир қатор тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган.

custom img

Ўзбекистон Ҳиндистон билан ЖСТга қўшилиш бўйича музокараларни якунлади

Томонлар ўртасида бозорга кириш масалалари бўйича протокол имзоланди.

custom img

Саида Мирзиёева кичик бизнес учун солиқ шароитлари енгиллаштирилгани ҳақида ёзди

Саида Мирзиёева бунинг самарасини, энг аввало, оилавий корхоналар, кафелар, дўконлар, хизмат кўрсатувчилар, мамлакат иқтисодиётини ҳаракатга келтираётган минглаб инсонлар ҳис қилишини таъкидлади.

custom img

Тадбиркорларга ҚҚСни ҳисоблаш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини танлаш ҳуқуқи берилади

Мазкур тартиб давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналар ҳамда йирик солиқ тўловчиларга татбиқ этилмайди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

Президент Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши тадбирларида иштирок этади.

custom img

Фарғонада эркак ер талашиб одамларга пичоқ билан таҳдид қилди

Болалар футбол майдонидаги ободонлаштириш ишлари вақтида ер масаласида келишмовчилик юзага келган.

custom img

Президент фармони билан бир гуруҳ марҳум ижодкорлар мукофотланди

Мамлакатда маданият, санъат ва адабиёт соҳаларини ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшган марҳум санъаткор, ёзувчи, ҳофиз, олимлар тақдирланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"