Ўзбекистон

Бухоро автопарки 25 та автобус билан бойиди: хизмат сифати оширилмоқда

Шаҳар автопаркига Хитойдан келтирилган замонавий автобуслар қўшилди, марказий кўчаларда эса улар учун алоҳида йўлаклар ажратилмоқда.

Бухоро автопарки 25 та автобус билан бойиди: хизмат сифати оширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги ПҚ–59-сон қарори ижроси доирасида Бухоро шаҳрида жамоат транспорти инфратузилмасини модернизация қилиш ишлари изчил давом этмоқда.


 
Транспорт вазирлиги хабарига кўра, вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи «Алихан транс сервис» МЧЖ томонидан Хитойдан 25 та замонавий «Зҳонгтонг» русумли автобус олиб келинди.


 
Маълумот учун, мазкур корхона 2026 йилнинг биринчи босқичида 36 та автобус харид қилган бўлиб, янги партия ҳисобига компания томонидан жорий йилда келтирилган транспорт воситалари сони 61 тага етди. Ҳозирда корхона шаҳардаги 2, 10, 18 ва 21-сонли йўналишларда брутто-шартнома асосида хизмат кўрсатмоқда. Умуман олганда, бугунги кунда Бухоро шаҳридаги 18 та йўналишда 250 дан ортиқ жамоат транспорти воситаси брутто-шартнома тизимига ўтказилган ҳолда қатновларни амалга оширмоқда.


 
Қайд этиш жоизки, жорий йил давомида шаҳар автопаркини янгилаш бўйича қатор йирик харидлар амалга оширилди. Xусусан, февраль ойида 25 та ва июль ойида яна 76 та автобус харид қилинди. Йил якунига қадар эса қўшимча 61 та автобус олиб келиниши режалаштирилган.


 
Шунингдек, тирбандликларни қисқартириш ва йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида шаҳарнинг «Транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш» бош режаси асосида шаҳар бўйлаб 21 та янги автобус йўналиши ташкил этилиб, аҳоли гавжум нуқталарда транспорт ўтиш боғламалари барпо этилмоқда, 113 та чорраҳага «Ақлли светофор» тизими ўрнатилмоқда ва жамоат транспорти ҳаракатига устуворлик бериш мақсадида Муҳаммад Иқбол, Ибн Сино, Ислом Каримов, Мирдўстим, Ғиждувон, Баҳоуддин Нақшбанд ҳамда Мустақиллик кўчаларида махсус автобус йўлаклари ажратилмоқда.

Қишки шиналарни қачон алмаштириш керак? ЙҲХБ ҳайдовчиларни огоҳлантирди

Қишки шиналарни қачон алмаштириш керак? ЙҲХБ ҳайдовчиларни огоҳлантирди

Шиналардаги ҳаво босимини камида ойига бир марта текшириш тавсия этилади.

Меҳнат қонунчилигига ўзгартиришлар: уч ойгача стажировка ва ишдан бўшатишнинг янги тартиби таклиф қилинмоқда

Меҳнат қонунчилигига ўзгартиришлар: уч ойгача стажировка ва ишдан бўшатишнинг янги тартиби таклиф қилинмоқда

Қонун лойиҳасида тажрибасиз номзодлар учун касбий стажировка, масофавий таълим олаётган ходимларга қўшимча кафолатлар ҳамда меҳнат шартномаси бекор қилинганда SMS орқали хабардор қилиш механизми назарда тутилган.

Қамчиқ довонида об-ҳаво шароити ёмонлашди: ҳайдовчилардан огоҳлик сўралади

Қамчиқ довонида об-ҳаво шароити ёмонлашди: ҳайдовчилардан огоҳлик сўралади

Айни вақтда А373 «Тошкент – Оҳангарон – Ангрен – Қўқон – Шаҳрихон – Андижон» халқаро автомобиль йўлининг довон қисмида ноқулай об-ҳаво шароити кузатилмоқда.

Ўзбекистонда 593 километр пулли йўл қурилади: лойиҳаларга 5,6 миллиард доллар сарфланади

Ўзбекистонда 593 километр пулли йўл қурилади: лойиҳаларга 5,6 миллиард доллар сарфланади

Ҳокимларга бир ой ичида ҳар бир ҳудудда 1–2 тадан йўл ёки кўприк лойиҳасини танлаб, инвесторлар билан ишлашни бошлаш топширилди.

Соҳа масъулларини жиддий огоҳлантирдим. Сўровим шунга яраша бўлади — Саида Мирзиёева

Соҳа масъулларини жиддий огоҳлантирдим. Сўровим шунга яраша бўлади — Саида Мирзиёева

Ҳудуддаги маҳаллалар, айрим таълим ва маданият муассасаларининг шароити кўздан кечирилиб, аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Ақлли ҳисоблагичлар ўрнатилиши ортидан фирибгарлик: фуқаролардан паспорт маълумотлари сўралмоқда

Ақлли ҳисоблагичлар ўрнатилиши ортидан фирибгарлик: фуқаролардан паспорт маълумотлари сўралмоқда

Алдовчилар, асосан, ёши катта ва пенсионер фуқароларга қўнғироқ қилиб, ҳисоблагич ўрнатиш баҳонасида шахсий маълумотларини қўлга киритишга уринмоқда.

Туризм инфратузилмаси кенгайтирилади: 2030 йилгача соҳага 3,1 триллион сўм ажратилади

Туризм инфратузилмаси кенгайтирилади: 2030 йилгача соҳага 3,1 триллион сўм ажратилади

Янги туризм лойиҳаларини амалга ошириш учун 5 минг гектар ер майдонини аукцион савдоларига чиқариш режалаштирилган.

Бухорода маданий мерос объектлари янгиланади: музейлар ташкил этиш режалаштирилмоқда

Бухорода маданий мерос объектлари янгиланади: музейлар ташкил этиш режалаштирилмоқда

2027 йилда ўтказиладиган иккинчи Бухоро халқаро биенналеси доирасида 2,3 километрлик маданий сайр йўналиши яратилиши кўзда тутилган.