Ўзбекистон

Хусусий мактаб ва боғчалар солиқлардан озод қилинади

Бу бўйича президент қарори қабул қилинди.

Хусусий мактаб ва боғчалар солиқлардан озод қилинади

“Таълим соҳасида хусусий сектор иштирокини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

 

Қарор билан 2030 йил 1 январга қадар нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари барча турдаги солиқ (бундан ижтимоий солиқ мустасно) ва йиғимлардан озод қилинади.

 

Унда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўламайди.

 

Шунингдек, 2030 йил 1 январга нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг қуйидаги Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товар жиҳозларига божхона тўловлари тўланмайди (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно):

 

— замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари;

— компьютер техникаси ва дастурий маҳсулотлар;

— ўқув ва илмий-методик адабиётлар, анжомлар ва моддий-техник ресурслар.

 

2025 йил 1 январдан бошлаб нодавлат таълим ташкилотларига доимий жалб этиладиган педагог хорижий мутахассисларга “А-2” ўқитувчилар кириш визаларини бериш йўлга қўйилади.

 

Давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари томонидан хориждан жалб қилинган мутахассисларга меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома бериш йиғим миқдори БҲМнинг 30 бараваридан 1 бараваригача камайтирилади.

custom img

Томскдаги колонияда сақланаётган ўзбекистонликлар ҳолидан хабар олинди

Мазкур муассасада 70 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси жазо муддатини ўтамоқда.

custom img

Тошкентда итлар шафқатсизларча ўлдирилди

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

custom img

Тошкентда рақамли одил судлов ва инсон ҳуқуқлари масалалари муҳокама қилинди

Пойтахтда “Рақамли одил судлов ва адолатли суд муҳокамаси ҳуқуқи: технологик трансформация даврида инсон ҳуқуқлари” мавзусида очиқ маъруза бўлиб ўтди.

custom img

Ўзбекистонда эски автомобилларни утилизацияга топширмаганлар жарима тўлайди

Ишлаб чиқарилганига 30 йил ва ундан ортиқ вақт бўлган автомобиллар эгаларидан бозор нархида харид қилиниб, утилизацияга юборилади.

custom img

Миграция агентлиги раҳбари "Корея иши" га алоқадорми?

Миграция агентлиги тармоқларда агентлик раҳбарига оид тарқалган аудио ва видео хабарларга муносабат билдирди.

custom img

“Бўйим узун эмас, аммо керакли жойда бўлишни биламан” — Аббосбек Файзуллаев

Футболчи Колумбия дарвозасига урган голи ҳақида гапириб, ўзини тарихга кирган бахтли инсон деб ҳис қилишини айтди.

custom img

Александр Федин яратган ўрмонзор "Дендрология боғи"га айлантирилади

“Оқтепа” сув омбори ҳудудидаги ноёб биохилма-хиллик маскани давлат ҳимоясига олинади.

custom img

Наманганда қалбаки 100 минг долларни 40 минг долларга сотаётганлар ушланди

Қалбаки валюталар хорижда тайёрланиб, айланма йўллар орқали мамлакат ҳудудига олиб кирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"