Спорт

Нойернинг тарихий хатоси “Бавария”га қимматга тушди

Мюнхенликлар ўз уйида Алонсо жамоасига мағлуб бўлишди.

Нойернинг тарихий хатоси “Бавария”га қимматга тушди

 

"Бавария" ва "Байер" Германия кубоги 1/8 финалида ўзаро баҳс олиб боришди. Учрашувни иккала жамоа номинал марказий ҳужумчиларсиз бошлашди. "Бавария"да Ҳарри Кейн Дортмунднинг "Боруссия"си билан сўнгги учрашувда (1:1) жароҳат олганди. Марказий ҳужумда Лерой Сане ва Жамол Муcиала алмашиб ўйнашди. Хаби Алонсо ўз навбатида Патрик Шикни захирада қолдирди, Флориан Виртс эса тўққизликдан жой олди. Айнан у 11-дақиқада "Байер" рақибга қарши прессинг уюштирганидан кейин гол уриши мумкин эди. Виртзга бироз аниқлик етишмади - тўп яқин бурчакдан ўтиб кетди. Шундан олти дақиқа ўтиб тарихий воқеа содир бўлди. "Бавария" дарвозабони Мануэл Нойер Жереми Фримпонгга нисбатан қоидабузарлик ишлатди. Ҳакам Харм Осмерс эса 38 ёшли дарвозабонни қизил карточка билан "тақдирлади". Бу Нойернинг фаолиятидаги илк четлатилиш эди.

 

Шундан сўнг Венсан Компани Санени ўйиндан олди ва унинг ўрнига захира дарвозабони Даниел Перетсни майдонга туширди. "Бавария" ўн киши бўлиб қолди, аммо барибир рақиб дарвозаси олдида вазиятлар яратди. "Байер"да ҳам қатор имконият юзага келди, бироқ Перетс Фримпонгнинг яқин бурчакка йўллаган зарбасини оёғи билан қайтаришга муваффақ бўлди. Танаффус пайтида Алонсо ниҳоят Шикни майдонга туширди. Ачинарли томони шундаки, чехиялик ҳужумчи атиги 15 дақиқа ҳаракат қилди. Жароҳат сабаб Шик ўрнини Натан Теллага бўшатиб беришга мажбур бўлди. Бунгача меҳмонларда жуда яхши имконият юзага келди. Бироқ, Виртзнинг берган зарбаси дарвозаси устуни ёнидан ўтиб кетди.

 

Телла заҳирадан майдонга тушганидан саккиз дақиқа ўтиб, гол уришга муваффақ бўлди. Алехандро Грималдонинг ажойиб узатмаси кейин Телланинг йўллаган зарбасини рақиб дарвозабони қайтаришга ожизлик қилди. Шу тариқа Алонсо яна бир яхши натижани қайд этди. У мураббийлик фаолиятида бирор марта ҳам "Бавария"га мағлуб бўлмаган (икки ғалаба, иккита дуранг).

 

75-дақиқадаги статистика ўйиннинг майдонда тахминан тенг кечаётганини кўрсатди. Жамоаларнинг ҳар бирида тўққизтадан зарба бор эди, аммо мюнхенликлар тўпга бир оз кўпроқ эгалик қилишди (54% га нисбатан 46%). "Бавария"нинг барча уринишлари таблодаги ҳисобнинг ўзгаришига олиб келмади. Жамоа Компани қўл остида илк бор ўз майдонида мағлуб бўлди. Бунгача у Чемпионлар лигасида иккита мағлубият аламини тотиб кўрганди (иккаласи ҳам сафарда).

custom img

ЖЧ-2026. Аргентина ва Франция мундиалдаги юришини ғалаба билан бошлади

Илк турда Килиан Мбаппе дубль, Лионел Месси хет-трик қайд этди.

custom img

Жалолиддин Машарипов Жаҳон чемпионатида иштирок этмайди

Унинг ўрнига миллий терма жамоанинг якуний рўйхатига Русланбек Жиянов киритилди.

custom img

Уругвай терма жамоаси АҚШда итлар ёрдамида текширувдан ўтказилди

Жаҳон чемпионати иштирокчиларига нисбатан кучайтирилган назорат давом этмоқда.

custom img

ЖЧ–2026даги илк сенсация: Испания Кабо-Вердени енга олмади

Испания томонидан 27 та зарба берилганига қарамай, ўйин 0:0 ҳисобидаги кутилмаган дуранг билан якунланди.

custom img

ЖЧ–2026: Бельгия–Миср баҳсида автогол Мисрни ғалабадан маҳрум қилди

G гуруҳидаги Бельгия–Миср учрашуви 1:1 ҳисобида якунланди.

custom img

Эрон терма жамоаси сардори: “Сиёсат сабаб ЖЧ кайфияти бузилди”

Эрон бош мураббийи Амир Ғаленоий тайёргарлик жараёнида юзага келган қийинчиликларга қарамай, жамоа турнирда муносиб иштирок этишига ишонч билдирди.

custom img

Швеция Жаҳон чемпионатини йирик ғалаба билан бошлади

Швеция гуруҳ босқичидаги илк учрашувда Тунисни 5:1 ҳисобида мағлуб этди.

custom img

FIFА австралиялик ҳакамни қўл ишораси сабаб текширмоқда

Унинг трансляция вақтида намойиш этилган қўл ишораси оқ танлилар устунлигини тарғиб қилувчи рамз сифатида талқин қилинмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"