Иқтисодиёт

Bitcoin нархи тарихда илк бор 100 минг доллардан ошди

Экспертлар Трампнинг сайловдаги ғалабаси криптовалюта бозорига кучли туртки берганини айтмоқда.

Bitcoin нархи тарихда илк бор 100 минг доллардан ошди

Bitcoin нархи Дональд Трампнинг АҚШ президенти сифатида криптовалюталар учун қулай сиёсат олиб бориши ҳақидаги тахминлар туфайли кўтарилмоқда.

 

Трамп АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссиясига (SEC) унинг амалдаги аъзоси Пол Аткинсни раҳбари этиб тайинлаш ниятида эканини эълон қилганидан бир неча соат ўтгач, Bitcoin янги рекорд ўрнатди.

 

Қайд этиш жоизки, Дональд Трампнинг сайловдаги ғалабаси криптовалюта бозорига кучли туртки берди. Ҳозирда экспертлар унинг капиталлашувини 3,3 триллион долларга баҳоламоқда. Трамп сайловолди кампаниясида Қўшма Штатларни “дунёнинг крипто пойтахтига” айлантиришга ваъда берган эди. Аммо уч йил олдин у Bitcoin'ни "фирибгарлик" деб атаганди ҳам.

 

Трампнинг қарашларидаги ўзгариш Bitcoin нархининг унинг сайловдаги ғалабасидан кейин бир ой ичида 40 фоизга, жорий йил бошидан эса икки баробардан кўпроққа кўтарилишига олиб келди.

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Bitcoin нархи тарихда илк бор 100 минг доллардан ошди | Zamon.uz