Спорт

Бразилиялик юлдуз "Реал"ни тарк этишга қарор қилди

У бошқа жамоага ўтишни истаяпти.

Бразилиялик юлдуз "Реал"ни тарк этишга қарор қилди

 

Ёзда Бразилиядан келиб, "Реал"га қўшилган 18 ёшли Эндрик Мадридни тарк этишга тайёрлигини билдирди. Европага катта умидлар билан келган ёш юлдуз "Реал"да етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Бош мураббий Карло Анчелотти асосан тажрибали ўйинчиларга ишонч билдиряпти.

 

Эндрик бу аҳвол бўйича ўз эътирозини айтди ва клуб билан 2030 йилгача тузилган шартномаси борлигига қарамай, бошқа жамоага ўтишни истаяпти.

 

Маълум қилинишича, Эндрикка харидорлар ҳам тайёр. Сўнгги пайтда "Саутгемптон", "Тоттенҳем" ва "Ювентус" каби клублар ёш иқтидорга имкон бермоқчи. Трансферлар бўйича экспертларнинг таъкидлашича, "Реал" бразилиялик ўйинчини тўлиқ сотиб юбормайди. Бироқ мадридликлар унинг тажриба тўплаши ва мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши учун ижарага жўнатиши мумкин.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Бразилиялик юлдуз "Реал"ни тарк этишга қарор қилди | Zamon.uz