Спорт

Эски дўстлар яна учрашишди

Роналду ва Бензема ўртасидаги ўзаро баҳсда “Ал-Иттиҳод”нинг қўли баланд келди.

Эски дўстлар яна учрашишди

 

Криштиану Роналду ва Карим Бензема Саудия Арабистонидаги асосий рақобатчилардан ҳисобланади. Бу эса футболга бефарқ бўлмаган барча инсонларни ўзига жалб қилиши аниқ. Португалиялик ҳужумчи билан бирга тўп тепаётган футболчилар орасида Аймерик Лапорт, Моҳамед Симакан, Марсело Брозович, Отавио ва Садио Мане бор. Бош мураббий эса Стефано Пиоли. Франциялик юздузнинг шериклари эса Данило Перейра, Фабинё, НъГоло Канте, Хоусем Аоуар, Стивен Бергвайн ва Марио. Лоран Блан клуб бош мураббийи ҳисобланади.

 

"Ал-Наср" ва "Ал-Иттиҳод" жамоалари иштирокидаги ўйин анча кескин бошланди. "Ал-Наср ўйин бошидан тўпга кўпроқ эгалик қилди, "Ал-Иттиҳод" эса хотиржамроқ кўринди. Дарвозага биринчи зарба фақат 19-дақиқада йўлланди, Отавиода Брозовичнинг узатмасидан сўнг яхши имконият юзага келди. Рақибнинг жавоби ҳам узоқ кутилмади. Аммо "Ал-Иттиҳод" томонидан урилган гол офсайд сабаб бекор қилинди. Бироз вақт ўтгач, Бензема узоқ бурчакка зарба берди, бироқ Бенто ушбу вазиятни бартараф этишга муваффақ бўлди. Биринчи бўлим давомида ҳар иккала жамоада яхши имкониятлар юзага келди, аммо айрим ҳолатларда жамоалар эҳтиёткорликка урғу қаратишди.

 

Иккинчи бўлим анчагина қизиқарли воқеаларга бой бўлди. Аввалига "Ал-Иттиҳод" тезкор ҳужум уюштирди. Мазкур вазиятдан Бензема унумли фойдаланиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ, жавоб голи узоқ куттирмади. Орадан икки дақиқа ўтиб майдон марказидан бошланган ҳужумни Криштиану гол билан якунлади. Шу тариқа патугалиялик футболчи фаолиятидаги 916-голини киритди.

 

Шундан сўнг вақти-вақти билан кетма-кет ҳужумлар уюштирилди. Ҳакам Факундо Телло 67-дақиқага қадар еттита сариқ карточка кўрсатди, жумладан Карим Бензема ҳам бундан қуруқ қолмади. Мане баҳс якунигача яна битта голли вазиятни қўлдан чиқарди. Қўшиб берилган вақтда эса Бергвайн жарима майдончасида пайдо бўлиб жамоасини яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шу тариқа "Ал-Иттиҳод" биринчи ўриндаги ўрнини янада мустаҳкамлаб олди ва "Ал-Ҳилол"дан беш очко олдинга узиб кетди. "Ал-Наср" эса рақибларидан саккиз очко ортда қолмоқда.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Эски дўстлар яна учрашишди | Zamon.uz