Спорт

"Манчестер Юнайтед" яна муваффақиятсизликка учради

Жамоа кеча Аморим бошчилигида навбатдаги мағлубиятни қабул қилиб олди.

"Манчестер Юнайтед" яна муваффақиятсизликка учради

 

Кеча "Манчестер Юнайтед" ва "Ноттингем Форест" ўртасидаги учрашув кўпчиликнинг диққат-марказида бўлди. Сабаби манчестерликларнинг янги бош мураббийи бундан аввалги баҳсда ҳам рақибларига имкониятни бой бериб қўйганди. Ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" стадионида 56 йил давомида маъмур бўлиб ишлаган Кат Фиппс билан хайрлашилди. Футболчилар гул кўтариб, афсонавий ходимга бағишланган баннерни намойиш этишди. Стадиондаги мухлислар эса уни қарсаклар билан кузатиб қўйишди.

 

Шанба куни Премьер-лигада Ливерпул дербиси ноқулай об-ҳаво сабаб бекор қилинди. Аммо "Олд Траффорд"даги ўйинни ўтказишга қарор қилишди. Учрашувнинг иккинчи дақиқасида «Форест» ҳисобда олдинга чиқиб олди. Миленкович голга муаллифлик қилди. Маълум бўлишича, "Манчестер Юнайтед" охирги учта голини айнан бурчакдан ўтказиб юборган. Ўйиннинг 18-дақиқасидаёқ мезбонлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Узоқ давом этган узатмалардан сўнг Гарначо дарвозабон билан яккама-якка қолди, бироқ поспон биринчи зарбани қайтарди. Аммо Ҳойлунднинг якуний зарбасини ҳеч ким қайтара олмади. Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Бироқ, тўпга эгалик қилиш борасида "Манчестер Юнайтед" устунликка эришди.

 

Иккинчи бўлимда мезбонлар Аморимнинг кўрсатмалари сабаб ҳимоявий ўйин намойиш этишни бошлади. 47-дақиқада меҳмонлар яна ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Бу сафарги гол муаллифи Гиббс-Уайт бўлди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан "Манчестер Юнайтед" учинчи голни ҳам ўтказиб юборди. Шу куни ўзининг 33 ёшини нишонлаётган Крис Вуд ўткир бурчакдан бош билан ажойиб гол урди. Янги зеландиялик форвард учун бу гол Англия чемпионатидаги 10-гол бўлди. У ҳеч қачон Премьер-лига мавсумида 14 дан ортиқ гол урмаган ва мавсум якунига қадар шахсий рекордини ўрнатиши мумкин.

 

61-дақиқага келиб Бруно Фернандеш ҳисобни тенглаштириб, жамоасига яна умид берди. Шундан сўнг мезбонлар тезкор ҳужумлар уюштиришни бошлади. Аммо "Форест" футболчилари ҳимояда тартибли ўйин намойиш этишди. 76-дақиқага келиб Аморим беш марта алмаштиришни амалга оширди. Мураббий марказий ҳимоячилар Де Лигт ва Ёро ҳамда сардор Фернандешни заҳирага олгани бироз ҳайратланарли бўлди. Бироқ, "Манчестер Юнайтед"нинг босими жамоага мағлубиятдан қутулиб қолиш учун етарли бўлмади. Гарчи Диалло, Рашфорд ва Мартинесларда бир қатор яхши имкониятлар юзага келганди.

 

Ушбу ғалаба туфайли "Форест" бешинчи ўринга кўтарилиб олди. "Манчестер Юнайтед" турнир жадвалида 13-ўринга жойлашди.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

"Манчестер Юнайтед" яна муваффақиятсизликка учради | Zamon.uz