Иқтисодиёт

Ўзбекистонда 5 та янги ИЭС ишга туширилади

Хорижий компаниялар билан имзоланган битимларга асосан, ИЭСлар 2027 йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган.

Ўзбекистонда 5 та янги ИЭС ишга туширилади

Энергетика вазири матбуот котибининг қайд этишича, сўнгги 5 йилда Ўзбекистонда электр энергиясига ортиб бораётган талабни қоплаш, аҳоли, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида янги иссиқлик электр станцияларини қуриш бўйича хорижий компаниялар билан жами 12 та битим имзоланди.

 

Ушбу битимларга асосан, 2027 йил якунига қадар Ўзбекистонда умумий қуввати 7 057 МВтга тенг бўлган 12 та замонавий иссиқлик электр станциялари ишга туширилади.

 

Мазкур инвестиция лойиҳалари халқаро тажрибага эга Германия, Франция, Нидерландия, Япония, Қатар ва Туркия давлатларининг компаниялари томонидан умумий қиймати 4 млрд 860 миллион АҚШ долларига тенг бўлган тўғридан тўғри хорижий инвестиция маблағлари ҳисобига амалга оширилмоқда.

 

Олиб борилган ишлар натижасида 2022 йилда Бухоро, Тошкент, Хоразм ва Сирдарё вилоятларида умумий қуввати 1 374 МВт бўлган 6 та, 2023—2024 йилларда Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ва Боёвут тумани ҳудудларида қуввати 1 500 МВт бўлган битта иссиқлик электр станцияси, жами 2 874 МВт янги қувватлар ишга туширилди.

 

Хорижий компаниялар билан имзоланган битимларга асосан, 2027 йилга қадар умумий қуввати 4 183 МВт бўлган яна 5 та янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилиши режалаштирилган. 

 

Хусусан:

 

  • 2024 йилда Қашқадарё вилояти Нишон туманида қуввати 400 МВт; 

 

  • Тошкент шаҳридаги 4-иссиқлик марказида қуввати 100 МВт;

 

  • 2025—2026 йиллар мобайнида Сирдарё вилояти Боёвут туманида қуввати 1 573 МВт;

 

  • 2027 йилда Сурхондарё вилояти Ангор туманида қуввати 1 560 МВт ва Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида қуввати 550 МВт бўлган янги иссиқлик электр станциялари ишга туширилади.

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.