Спорт

30 ёшдан кейин ҳам сўнмаган “юлдузлар”

Айни вақтда 32 ёшли "Ливерпул" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ фаолиятидаги энг яхши мавсумларидан бирини ўтказмоқда.

30 ёшдан кейин ҳам сўнмаган “юлдузлар”

 

Муҳаммад Салоҳ бу мавсум фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказмоқда. Мисрлик футболчи 22 та учрашувда 16 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди. 32 ёшида "Ливерпул" вингери фақат ижобий томонга ўзгарди. Яна қайси футболчилар 30 ёшга тўлганидан кейин кучли мавсумларни ўтказган? Қуйида бу ҳақида маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.

 

Лионел Месси ("Барселона")

2018/2019 йилги мавсум, 31 ёш

Статистика: 50 ўйин, 51 гол, 20 голли узатма

 

Месси 2018/2019 йилги мавсумни ажойиб тарзда ўтказган. "Барселона" мамлакат чемпионлигини ва Испания Суперкубогини қўлга киритди ва Чемпионлар лигасининг ярим финалига чиқди. Каталонияликлар еврокубокда ғалаба қозонишлари мумкин эди. "Ливерпул"нинг "Энфилд"даги ажойиб камбеги уларга халақит берди. Лекин Месси ўша йили ўзининг энг яхши мавсумларидан бирини ўтказганди.

 

Криштиану Роналду ("Реал Мадрид")

2017/2018 йилги мавсум, 32 ёш

Статистика: 44 ўйин, 44 гол, 8 голли узатма

 

Роналдунинг Испаниядаги сўнгги мавсуми муваффақиятли ўтган. “Реал Мадрид” ўша йили Примерада учинчи ўрин ва Испания кубогини қўлга кирита олмади. Лекин, клуб Испания ва UEFА Суперкубоги, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳамда энг муҳими Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Роналдусиз бу ғалабаларни қўлга киритиш қийин эди. Роналдунинг 2017/2018 йилги мавсумдаги энг яхши ўйини Чемпионлар лигасининг чорак финал учрашувида "Ювентус"га қарши баҳс бўлди. 64-дақиқада португалиялик футболчи ажойиб гол муаллифига айланган.

 

Карим Бензема ("Реал Мадрид")

2021/2022 йилги мавсум, 33 ёш

Статистика: 46 ўйин, 44 гол, 15 голли узатма

 

Криштиану Роналду кетганидан сўнг айнан Карим Бензема "Реал Мадрид"нинг асосий юлдузига айланди. Французнинг Мадриддаги энг юқори чўққиси 2021/2022 йилги мавсум эди. Бензема 33 ёшида дунёнинг энг кучли клубида етакчилик мақомини кўрсатди. "Реал Мадрид" Ла Лига, Испания Суперкубоги ва Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди. Карим жамоани ҳар бир турнирда чемпионлик сари етаклади. Франциялик футболчи Чемпионлар лигасида 15 та гол урди ва энг яхши тўпурарга айланди. Йил охирида эса Бензема "Олтин тўп"ни қўлга киритди.

 

Златан Ибраҳимович ("ПСЖ")

2015/2016 йилги мавсум, 33 ёш

Статистика: 51 ўйин, 50 гол, 20 голли узатма

 

Ҳар қандай ёшда ҳам Златан жамоасига қандай фойда келтиришни биларди. Швециялик футболчи 33 ёшида "ПСЖ" сафида 31 ўйинда 38 та гол урган. Парижликлар Лига 1да олтин медални қўлга киритишди, шунингдек, Кубок, Франция Суперкубоги ва Лига кубоги соҳиби бўлди. Чемпионлар лигасида "ПСЖ" фақат чорак финалга чиқа олди. Златан кейинги мавсумда “Манчестер Юнайтед” сафига бориб қўшилади.

 

Роберт Левандовски ("Бавария")

2019/2020 йилги мавсум, 31 ёш

Статистика: 47 ўйин, 55 гол, 10 голли узатма

 

Коронавирус мавсумида "Бавария" даҳшатли кўриниш олди. Пандемия Мюнхен жамоасини барча совринларни қўлга киритишига тўсқинлик қилмади: Бундеслига, Германия кубоги, Суперкубоги ва Чемпионлар лигаси. Ҳанс-Дитер Флик жамоасидаги асосийси футболчи Роберт Левандовски эди. 2020 йилги “Олтин тўп”ни Роберт қўлга киритишига ҳеч ким шубҳа қилмаганди. Бироқ, "Frans Football" мукофотни бекор қилди. Бугунги кунга қадар мухлислар Робертга мукофотни қайтариб бериш ғоясини фаол муҳокама қилмоқдалар.

 

Диде Дрогба ("Челси")

2009/2010 йилги мавсум, 31 ёш

Статистика: 44 ўйин, 37 гол, 13 голли узатма

 

Дрогба 21-асрдаги Премьер-лиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бири. Бироқ, У "Челси"даги фаолияти давомида атиги икки марта лигада 20 тадан ортиқ гол урган. 2009/2010 йилги мавсум ивуарлик учун статистик жиҳатдан энг яхши йил ҳисобланади. Дрогба 31 ёшида фантастик ўйин кўрсатди ва 32 ўйинда 29 бор гол урди. Шунингдек, у 10 та голли узатмани амалга оширди. "Челси" Карло Анчелотти билан Англия чемпионига айланди. Диде эса Премьер-лиганинг энг яхши тўпурари ва мухлислар фикрича клубда йилнинг энг яхши футболчисига айланди.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

30 ёшдан кейин ҳам сўнмаган “юлдузлар” | Zamon.uz