Спорт

Ёзда бир қанча юлдуз футболчилар жамоасиз қоладими?

Уларнинг кўпчилиги эркин агентга айланиши мумкин.

Ёзда бир қанча юлдуз футболчилар жамоасиз қоладими?

 

Европанинг энг кучли жамоаларида тўп сураётган бир нечта топ футболчилар олти ой ичида эркин агентга айланиши мумкин. Ушбу рўйхатдаги юлдуз футболчилар ўнталигига "Бавария" ва "Ливерпул"нинг учта вакили киритилган.

 

Трент Алехандер-Арнолд ("Ливерпул", 26 ёш, 70 миллион евро)

 

Ҳимоячи бутун профессионал фаолияти давомида "Ливерпул"да ўйнаб келмоқда. 26 ёшига қадар у "мерсисайдликлар" клуби либосида уч юздан ортиқ ўйин ўтказган. Англиялик футболчининг келажаги ҳамон ноаниқлигича қолмоқда. "Sky Sport" хабарига кўра, Трент фаолиятини "Реал"да давом эттирмоқчи. Манбанинг таъкидлашича, ҳимоячини испан клубига ўтиш варианти ва Жуде Беллингем билан бир жамоада ўйнаш имконияти қизиқтирмоқда. Трентнинг ўзи ҳали келажаги ҳақидаги саволга аниқ жавоб бергани йўқ.

 

Лерой Сане ("Бавария", 28 ёш, 60 миллион евро)

 

Октябрь ойида томонлар шартномани узайтириш бўйича музокара олиб бораётгани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Саненинг ўзи янги шартномага умид қилмоқда, аммо "Бавария"нинг позицияси бошқача. Немис футболчиси тез-тез жароҳат олгани учун клуб раҳбарлари шартномани узайтирмоқчи эмас. Шу сабабли Сане Англияга қайтиши мумкин. У 2016 йилдан 2020 йилгача "Манчестер Сити"да ўйнаган. Аммо унга ҳозирда бошқа клублар қизиқиш билдирмоқда. "Билд" нашри "Арсенал" вингерни қўлга киритиш истаги борлигини хабар қилган.

 

Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпул", 32 ёш, 55 миллион евро)

 

“Декабрга яқин вақт қолди. Мен эса ҳалигача клубда қолиш учун биронта ҳам таклиф олмадим. Ёзда кетишим эҳтимолдан йироқ. Албатта, ҳафсалам пир бўлди, лекин мен нафақага чиқмоқчи эмасман”, - деганди Салоҳ ноябрь ойида берган интервьюларидан бирида. Бир неча ҳафта ўтгач, журналист Девид Орнштейн "Ливерпул" футболчига аниқ таклиф билан чиққани ҳақида хабар берди. Инсайдер Фабрицио Романонинг фикрича, томонлар келишувнинг молиявий масаласини ҳал қилишлари керак.

 

Жошуа Киммих ("Бавария", 29 ёш, 50 миллион евро)

 

Киммих Испаниянинг топ клублари - "Реал Мадрид" ёки "Барселона"га ўтиши мумкин. Аммо Испания матбуотидаги сўнгги хабарларга кўра, маҳаллий жамоалар Киммих вариантини кўриб чиқмаяпти. "Mundo Deportivo" нашрининг хабар беришича, "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик футболчига қизиқиш билдирмаяпти. "Реал Мадрид" ўз навбатида бошқа футболчиларга кўз тиккан. Киммих варианти жамоанинг режаларида йўқ.

 

Хён Мин Сон ("Тоттенҳем", 32, 45 миллион евро)

 

Кореялик футболчи "Тоттенҳем"да шу қадар узоқ вақт (2015 йилдан бери) ўйнадики, уни бошқа клуб либосида тасаввур қилиш қийин. Журналист Николо Ширанинг хабар беришича, Лондон жамоаси футболчи билан шартномани 2026 йилнинг ёзига қадар узайтирмоқчи. Айни вақтда "Галатасарой" Виктор Осимҳеннинг ўрнига кореялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда.

 

Кевин Де Брюйне ("Манчестер Сити", 33 ёш, 45 миллион евро)

 

Жорий мавсумда бельгиялик футболчи майдонда бор-йўғи 793 дақиқа ўтказди. "Манчестер Сити" ва Бельгия терма жамоасининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси, 33 ёшли Кевин Де Брюйне "шаҳарликлар" билан шартномасини узайтириш истиқболлари ҳақида гапирди.

 

"Мавсум бошида музокаралар бўлишини билардим, аммо кейин жароҳат юз берди. Мен ҳозирда ҳаммасини четга суриб қўйдим. Биз музокаралар олиб борамиз, агар ижобий натижа бермаса, бу менинг клубдаги сўнгги йилим бўлади", - деганди Кевин ноябрь ойидаги интервьюсида. Бен Жейкобснинг хабар беришича, футболчига Саудия Арабистонининг учта клуби ("Ал-Наср", "Ал-Аҳли", "Ал-Қадисия") қизиқиш билдирмоқда.

 

Виржил ван Дейк ("Ливерпул", 33 ёш, 30 миллион евро)

 

Ушбу рўйхатга "Ливерпул"нинг яна бир футболчиси киритилган. Бир неча кун олдин голландиялик футболчи янги шартнома масаласида ҳали ижобий янгилик йўқлигини маълум қилганди. Журналистлар футболчидан янги шартнома борасида бир неча бор маълумот сўрашган, бироқ Ван Дейк ҳар сафар жавоб беришдан қочган. Футболчи "Реал Мадрид"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди, аммо Мадрид клуби ҳозирги кунда бошқа футболчиларга эътибор қаратган.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Ёзда бир қанча юлдуз футболчилар жамоасиз қоладими? | Zamon.uz