Спорт

Жамоа излаётган Погба, ёрдамга муҳтож Пеп ва аросатдаги Решфорд

Қишки трансфер ойнасида қандай янгиликлар кутилмоқда?

Жамоа излаётган Погба, ёрдамга муҳтож Пеп ва аросатдаги Решфорд

 

Тез орада Европада қишки трансфер ойнаси очилади. Айни кунларда барча оммавий ахборот воситалари потенциал битимлар ҳақида ёзишмоқда. Январь ойида топ клубларда қандай ўзгаришлар юз бериши мумкин? Қуйида шу ҳақида тўхталиб ўтамиз.

 

"Манчестер Юнайтед" Решфорд билан хайрлашади

 

Маркус Решфорднинг "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим билан муносати яхши эмас. Шу сабабдан Аморим Маркусни таркибдан олиб ташлади ва у билан хайрлашишга тайёр. "Тhe Guardian" нашрининг хабарига кўра, клуб Решфордни трансферга қўйган. Раҳбарият январь ойида Маркусни сотиш ҳақида бош қотирмоқда. Бир қатор нашрлар Саудия Арабистон жамоалари Рашфордга қизиқиш билдираётганини таъкидлаган. Аммо, Маркуснинг ҳозирча Европани тарк этиш нияти йўқ.

 

Погба қаерга боради?

 

Пол Погба "Ювентус"ни тарк этди. 2025 йилнинг март ойида француз футболчиси дисквалификация муддати тугаганидан кейин майдонга қайтиш имкониятига эга бўлади. Бразилиянинг "Bolavip" нашри хабарига кўра, Погба "Коринтианс" клубига ўтишга розилик берган. Аммо, айрим хабарларга кўра, футболчи "Марсел"га ўтиш ҳақида ўйламоқда. Погбанинг фикрича, бу унинг Франция терма жамоасига қайтиш имкониятини оширади.

 

Пеп ёрдам олади

 

"ESPN" нашри хабарига кўра, январь ойида "Манчестер Сити" биронта ярим ҳимоячи сотиб олади. “Манчестер Сити”нинг иккита асосий варианти бор. Булар Мартин Субименди (“Реал Соседад”) ва Бруно Гимарас ("Нюкасл"). Жамоа марказий ҳимоячи, ҳужумчи ва ўнг қанот ҳимоячиси сотиб олиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.

 

"Ювентус" йирик харидни амалга оширади

 

"Ювентус" мавсумни яхши ўтказмоқда. Тяго Мотта шогирдлари чемпионатда пешқадам "Аталанта"дан 9 очко ортда қолишмоқда. Чемпионлик учун курашда клубга янги харидлар керак бўлади. "La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, "Ювентус" Жакомо Распадори билан шартнома имзоламоқчи. Туринликлар "Наполи" ҳужумчисини анчадан бери кузатиб келишади. Мотта ҳам футболчининг ўйинига юқори баҳо берган.

 

"Ливерпул"га қанот футболчиси керак

 

Трент Александр-Арнолд "Ливерпул" билан 2025 йилнинг ёзида тугайдиган шартномасини узайтирмайди. Музокаралар қийин кечмоқда, ҳимоячига "Реал" қизиқмоқда. Трентнинг ўзи клубни тарк этишни хоҳламоқда. Шу сабабдан "Ливерпул" унга ўринбосар тайёрламоқда. "Bild" нашрига кўра, мерсисайдликлар "Байер" ҳимоячиси Жереми Фримпонгнинг агенти билан боғланишган.

 

Артета ҳужумчи излаяпти

 

"Арсенал" кучли тўққизлик футболчиси йўқлиги сабаб қийналмоқда. Кай Хавертс ажойиб футболчи, аммо барибир марказ ҳужумчиси эмас. "Арсенал" раҳбарлари ушбу позицияга номзодларни кўриб чиқмоқда. Хабарларга кўра, лондонликлар Душан Влаҳовични 2025 йилнинг январидаёқ сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. 24 ёшли футболчининг трансфер қиймати 60 миллион евро ҳисобланади.

 

Осимҳен Премьер-лигага келадими?

 

Бир қатор нашрлар тарқатган хабарга кўра, "Манчестер Юнайтед" январь ойида Виктор Осимҳенни сотиб олиши мумкин. Қайд этилишича, манкунианликлар футболчининг трансфери ҳақида ўйлашмоқда.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”да март ойининг энг яхши футболчиси деб топилди

Ўзбекистонлик ҳимоячи ушбу соврин учун курашда жамоадошлари Родри ва Жереми Докуни ортда қолдириб, ғолиб бўлди.

custom img

Туркия 24 йил ўтиб ЖЧга қайтди

Тўрт карра Жаҳон чемпионлари бўлган Италия қаторасига учинчи бор мундиалсиз қоладиган бўлди.

custom img

Ўзбекистон Венесуэлани пенальтилар сериясида мағлуб этди

Шу тариқа жамоа FIFA Series ғолибига айланди.

custom img

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Габонни 3:1 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси турнирдаги навбатдаги баҳсни 30 март куни Венесуэлага қарши ўтказади.

custom img

Конор Макгрегор UFC'га қайтиш учун рухсат олди

Макгерогор навбатдаги жангини 11 июль куни Лас-Вегасдаги UFC 330 турнирида ўтказади.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов Англиядаги илк совринини қўлга киритди

“Манчестер Сити” тўққизинчи бор Англия лига кубоги соҳиби бўлди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов бугун “Манчестер Сити” сафида илк совринини қўлга киритиши мумкин

“Манчестер Сити” Англия Лига кубоги финалида “Арсенал”га қарши майдонга тушади.

custom img

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Жаҳон чемпионати йўлланмаси навбатдаги ўйинда ҳал бўлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"