Cаломатлик

ЖССТ метапневмовирус юзасидан баёнот берди

Ташкилот нафас йўллари касалликлари динамикасини кузатишда давом этмоқда.

ЖССТ метапневмовирус юзасидан баёнот берди

 

Хитойда метапневмовирус тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият ўтган ҳафтадан бошлаб хавотирларга сабаб бўлиб келаётганди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу ҳолат юзасидан ўз баёнотини эълон қилди.

 

Унда қайд этилишича, Хитой шифохоналари беморлар билан тўлгани ҳақидаги хабарлар асоссиз. Буни мамлакат расмийлари ҳам тасдиқлади. Қолаверса, ЖССТга бу давлатда ноодатий касалликларнинг эпидемиологик кўтарилиши юзасидан ҳеч қандай хабар келиб тушмаган. Ҳудудда қайд этилаётган метапневмовирус билан боғлиқ ҳозирги ҳолат эса мавсумий меъёрда.

 

“Ҳеч қандай фавқулодда ҳолатлар кузатилмаган. Рўйхатга олинаётган ўткир респиратор вирусли инфекциялар, шу жумладан, метапневмовирус даражаси қиш мавсуми учун кутилган чегарадан ошгани йўқ”, — дейилади ЖССТ баёнотида.

 

Айни пайтда ташкилот дунё бўйлаб нафас йўллари касалликлари динамикасини диққат билан кузатишда давом этмоқда.

custom img

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

custom img

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

custom img

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"